Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12010
Сотиш
12125
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12010
12125
12023.46
EUR
12700
13700
13461.47
RUB
150
149.44
GBP
15500
16500
16146.3
CHF
13800
14800
14653.82
JPY
50
100
76.59
Курс 30.10.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Коррупциянинг олдини олиш — устувор вазифа

...
Янгилаш: ...
Image
Коррупциянинг олдини олиш — устувор вазифа

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкида коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, банк Бошқаруви томонидан коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга оид йўл хариталари, назорат режалари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва ижроси қатъий назоратга олинган.

Ўтган даврда ходимлар малакасини ошириш мақсадида, Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банк мутахассислари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш”, “Манфаатлар тўқнашуви” ва “Банк сири” қонунларининг мазмун-моҳияти бўйича ўқув-семинарлари ўтказилди. 100 нафардан ортиқ ходим ISO 37001:2025 халқаро стандарти бўйича малакасини ошириб, сертификатга эга бўлди. Янгидан ишга қабул қилинган 75 нафар ходимга ҳам коррупцияга қарши билим ва кўникмалар юзасидан ўқувлар ўтказилди.

Банкда эҳтимолий коррупсион рисклар таҳлил қилиниб, уларни бартараф қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Давлат харидлари жараёнлари ўрганилиб, харидлар ва кредитлаш жараёнларида манфаатлар тўқнашувини аниқлашни автоматлаштирувчи “АНТИСОР-СТОП” модулини яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишга қабул қилиш жараёнида 124 нафар номзод ўрганилиб, салбий маълумотлари сабабли 10 нафарига рад жавоби берилди. Манфаатлар тўқнашуви юзасидан ўтказилган ўрганишларда 12 та ҳолат аниқланиб, бартараф этилди. Банк ходимлари ва мижозлардан келиб тушган 90 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилиб, қонунчилик доирасида чоралар кўрилди.

Бошқарув раисининг жорий йил 10-сентабрдаги фармойишига мувофиқ, ҳар ойнинг иккинчи чоршанбаси “Коррупцияга қарши курашиш куни” деб белгиланди ва ходимлар ўртасида қонунчилик ҳужжатларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Марказий банк ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”даги вазифалар ўз вақтида бажарилмоқда.

Йил якунига қадар Қорақалпоғистон ва Хоразм ҳудудий бўлинмаларини ISO-37001 стандарти бўйича сертификатлаштиришга тайёргарлик кўриш, 65 нафар ходимни “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси”да ўқитиш ва банкнинг ички меъёрий ҳужжатларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Шунингдек, семинарлар, давра суҳбатлари ва аноним сўровномалар орқали ходимлар ҳамда мижозларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш ишлари давом эттирилади.

Баҳодир Киргизов,

Коррупцияга қарши назорат департаменти директори




Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X