
Юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби вазифалар кўрсатиб ўтилган.
Шу мақсадда жорий йилнинг 10 март куни “Микрокредитбанк” АТБ Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда банк ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими Катта тезкор вакилли, Адлия кичик маслаҳатчиси Азизхон Эргашов, ҳудудий бошқарма бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, БХМ, БХО раҳбарлари ва барча ходимлар иштирок этишди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлими Катта тезкор вакилли, Адлия кичик маслаҳатчиси Азизхон Эргашовнинг таъкидлашича, бугун коррупция маънавий нуқтаи назардан ахлоқсизлик ва иллат, ҳуқуқий жиҳатдан жиноят ҳисобланади.

Коррупция жиноятларининг асосан тиббиёт, таълим, давлат хизмати кўрсатиш, хусусан банк ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига лицензия ҳамда рухсат бериш билан боғлиқ соҳаларда камаймаётганлиги ташвиш билан қайд этилди.
Мазкур семинарда банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" фаол қатнашиб, ҳалоллик, шаффофлик, жамоатчилик назорати ҳамда масъулият каби тамойиллар асосида коррупциянинг олдини олиш бўйича атрофлича маълумот ва амалий тавсияларга эга бўлишди.
Шунингдек, очиқ мулоқат тарзида ўтказилган давра суҳбатида ҳар бир шахс, аввало, ўз меҳнат фаолиятида ҳалол бўлиши ва ҳар қандай коррупсиявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатни билдириш лозимлиги қайд этилди.
Семинар давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, бу иллатга биргаликда курашиш лозимлигини билдиришди.
Тадбир охирида коррупцияга қарши курашиш мунтазам равишда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланиши лозимлиги таъкидланди. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.
Банк Ахборот хизмати



















