Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Кредит олишни эмас, ёпишни ўрганиш керак

...
Янгилаш: ...
Image
Кредит олишни эмас, ёпишни ўрганиш керак

Бугун кредит ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Телефон, маиший техника, тўй, ҳатто кундалик эҳтиёжлар ҳам кўпинча кредит орқали қопланади. Энг катта муаммо шундаки, жамиятимизда кредит олиш маданияти шаклланган, лекин кредитни тўғри ёпиш маданияти етарли даражада эмас.

Аслида, кредит ёмон нарса эмас! У тўғри ишлатилса:

Бугунги мураккаб молиявий шароитларда кредит нафақат индивидлар, балки оилалар ва тадбиркорлар учун ҳам муҳим молиявий воситага айланган. “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки сифатида биз кредитни ижобий молиявий восита деб баҳолаймиз, аммо унинг масъулиятли ва режалаштирилган тарзда ишлатилишини энг юқори устуворлик сифатида кўрамиз.

Банкимиз мижозларга молиявий ечимлар таклиф этар экан, асосий эътиборни кредит олишдан кўра, кредитни оқилона бошқариш ва ўз вақтида ёпиш маданиятини ривожлантиришга қаратади.

Кредит — имконият, лекин масъулият ҳам

Кредит, агар тўғри йўналтирилса, қуйидаги йўналишларда ижобий натижа беради:

уй-жой шароитини яхшилаш,

кичик бизнесни ривожлантириш,

зарур техника ёки асбоб-ускунани харид қилиш,

даромад келтирувчи фаолиятни бошлаш.

Бироқ кредитни фақат истеъмол эҳтиёжларини қондириш ёки обрў учун олиш — молиявий рискларни оширади ва қарз юкини кўпайтиради.

Асосий хатолар ва уларнинг оқибатлари

Банкимиз экспертларининг таҳлилига кўра, кўп мижозлар қуйидаги молиявий хатоларга йўл қўяди:

  • Кредит шартларини фақат ойлик тўлов бўйича баҳолаш;

  • Умумий қайтарилиши керак бўлган суммани ҳисобга олмаслик;

  • Янги кредитни очишдан олдин эски мажбуриятларни тугатмаслик.

  • Бу ҳолатлар мижознинг молиявий барқарорлигини заифлаштиради ҳамда фоиз харажатларини кўпайтиради.

Кредитни вақтида ёпиш — молиявий барқарорликнинг асоси

Микрокредитбанк қарз бўйича мажбуриятларни бошқариш шунчаки тўловларни вақтида амалга ошириш эмас, балки кредитни тезроқ, самаралироқ ва камроқ фоиз билан ёпиш стратегиясини тузиш деб ҳисоблайди.

  • Молиявий саводли мижоз кредитни олаётганда:

  • умумий тўланадиган суммани тўлиқ таҳлил қилади;

  • даромадининг қай даражада кредитга йўналтирилишини кузатади;

  • муддатидан олдин ёпиш имкониятларини ўрганади.

Бу ёндашув қарздан тезроқ чиқиш ва молиявий эркинликни таъминлашга хизмат қилади.

Микрокредитбанк қуйидаги асосий молиявий қоидаларни тавсия этади:

  1. Кредит тўловларини даромаднинг 40 % дан ошмаслигини таъминлаш;
  2. Кредитни фақат режалаштирилган, асосли мақсадлар учун олиш;
  3. Имкон бўлса, кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ ёпишни режалаштириш;
  4. Бир вақтнинг ўзида бир нечта кредитни бошқаришдан эҳтиёт бўлиш;
  5. Ҳар бир қарор ҳисоб-китоб асосида қабул қилиниши зарур.

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки мижозларини кўпроқ кредит олишга эмас, балки кредитни масъулиятли олиш ва уни оқилона ёпишни ўрганишга чақиради. Кредит миқдори молиявий барқарорлик белгиси эмас. Аслида, қарзларингизни тўғри бошқариш ва ўз вақтида ёпиш қобилияти ҳақиқий молиявий эркинлик мезонидир.

Шунинг учун банкимизнинг ишончи шуки:

“Кредит олишни эмас, кредитни ёпишни ўрганиш керак”. Чунки молиявий эркинлик қарз миқдори билан эмас, уни бошқариш қобилияти билан ўлчанади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X