Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Кулолчилик: тарих ва тадбиркорликни ўзида намоён этувчи ҳунар

61
Янгилаш: 6 январ 2025, 16:06
Image
Кулолчилик: тарих ва тадбиркорликни ўзида намоён этувчи ҳунар

Миллий ҳунармандчилигимиз намуналаридан бири бўлган кулолчилик санъати асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб, сайқалланиб, ривожланиб бормоқда. Илгари кулолчилик буюмларидан фақатгина уй-рўзғорда фойдаланишган бўлса, эндиликда энг қимматбаҳо санъат асарлари қаторида эътироф этилмоқда. 

XIX аср бошларида Риштоннинг кулолчилик маҳсулотлари нафақат Фарғона водийсида балки бутун Марказий Осиё бўйича юқори талабга эга бўлган.

Бугун Риштонда маҳаллий аҳоли уй-рўзғор буюмларидан тортиб, бадиий кулолчилик намуналаригача бўлган тайёр маҳсулотларни уйда ясаш ва бўяш билан шуғулланади.

photo_2024-12-14_15-01-52.jpg

Биз Риштоннинг кулолчилик намуналаридан баҳраманд бўлиш учун “Mingboshi keramik” оилавий корхонасига ташриф буюрдик. Бу ердан ўрин эгаллаган ранг-баранг буюмлар, санъат асарларини кўриб, лол қолдик. Албатта, Риштон кулолчилиги ўз мактаби ва анъаналари, услуби, йўналишига эга. Айниқса, уста кулолларнинг қўл меҳнати билан ясалган маҳсулотлари ўзининг дизайни, ёрқин ва табиий ранги, сержило ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туради.

Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Mingboshi Keramik” оилавий корхонаси томонидан йирик кулолчилик кооперацияси ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган корхонада 100 киши доимий, 3 минг киши касаначилик йўналишида иш билан таъминланган. Айни дамда корхона томонидан хорижий давлатларга маҳсулотлар етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланган. Наргизахон Умарова “Mingboshi Keramik” оилавий корхонасининг сопол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва безак бериш сехида фаолият олиб боради.

- Шу кунга қадар кўплаб шогирдлар тарбияладим. Уйда ўтирган хотин-қизларга кулолчилик сир-асрорини ўргатдим. Шогирдларим ҳам бугунги кунда ўзи яратаётган маҳсулотлар ортидан даромадга эга бўлишган. Бугун кулолчилик намуналаримизга ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам хорижий сайёҳлар бирдек қизиқиш билдирмоқда. Кулолчилик намуналаримизни турфа хил нақшлар билан безашда атлас, адрас нусхаларидан андоза оламиз. Мен кўпроқ анор тасвирини акс эттиришни хуш кўраман. Ҳунарим ортидан яхшигина даромад оляпман. Яқинда “Микрокредитбанк” ходимлари келиб қандай ёрдам керак, фаолиятингизни янада кенгайтиришни истасангиз, биз ёрдам беришга тайёрмиз”, дея сўраб келишди. Аввало, эътиборда эканлигимиздан, давлатимиз доимо ёрдам қўлини чўзишга тайёрлигидан мамнун бўлдим. Хом ашё ва зарур жиҳозлар харид қилишим учун имтиёзли кредитлардан фойдаланишни мақсад қилдим, - дейди у биз билан суҳбатда. 

photo_2024-12-14_15-01-51.jpg

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам фикримизни тасдиқласа ажабмас.  

Риштон туманининг кулолчилик ҳунарига ихтисослашувини инобатга олиб, бу ерда ҳам аҳоли даромадларини янада ошириш, иш ўринлари яратиш, аҳоли бандилигини таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк” томонидан имтиёзли кредитлар тақдим этила бошланди.

2024 йил давомида ҳунармандчиликнинг кулолчилик турини қўллаб-қувватлаш мақсадида Риштон туманида истиқомат қилувчи 254 нафар ҳунармандга 2,5 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиб, биргина кулолчилик йўналишида 250 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишга эришилди. Фарғона вилояти миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, ажратилган кредит миқдори 5 миллиарддан ортиқни ташкил қилади. Яъни жорий йилда вилоятда жами 450 нафарга яқин ҳунармандлар банкнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда, фаолият турини кенгайтиришга эришган. 

Риштонлик Кароматхон Холматова ҳам ушбу имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини бошлади. Унга миниатура, ранг-тасвир наққошлик йўналишларида фаолият олиб бориш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 10 миллион сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилди. У хом ашё ва бошқа керакли жиҳозлар харид қилиш орқали ўз фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлди.

Шулар қаторида Машҳура Алижонова, Тожихон Ҳамроалиева, Ферузахон Отабоева каби юзлаб риштонлик опа-сингилларимиз банкнинг имтиёзли шартлардаги кредитларидан фойдаланиб, бугунги кунда рўзғорига даромад олиб келмоқда. 

Банк томонидан “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасидаги ишлар давом этади.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

16 январ 2026

Банк раҳбарияти Бухоро вилоятида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Микрокредитбанк раҳбарияти иштирокидаги бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттмоқда

16 январ 2026

Бизнесингизни “Келажакка Қадам” билан ривожлантиринг!

Бугунги ҳар бир қадам эртанги муваффақиятингизни белгилайди
15 январ 2026

Йил Акцияси: Совғалар сизни кутмоқда!

Янги iPhone, Samsung флагмани ёки ҳатто BYD автомобили — сизники бўлиши мумкин!

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X