Маълумки, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида «драйвер» соҳаларни ривожлантириш ва ҳудудлар  салоҳиятидан  тўлиқ  фойдаланиш  кўзда  тутилган  бўлиб, 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини икки баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш режалаштирилган. Бунда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантиришга, хусусан Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларида жорий қилинган тажрибалар асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган кўрсатма ва топшириқларни ўз вақтида, самарали ва тизимли ижро этиш мақсадида  ҳудудларни  ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш  борасида  бир  қатор дастурлар тасдиқланиб, ижрога қаратилмоқда.  

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ишсиз фуқароларни бирор фаолият тури билан банд қилиш, маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини шакллантириш мақсадида катта қадамлар ташланган. Маҳалла ва хонадонлар кесимида аҳолининг талаб, таклиф ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бизнес лойиҳалар таклиф қилинмоқда. Уларнинг тадбиркорликка илк қадам қўйишларида кўмаклашилмоқда. 

Микрокредитбанкка бириктирилган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича «Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси»ни кенг жорий этиш орқали II ярим йилликда қандай кўрсаткичларга эришилди? 

Қуйида шулар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Таъкидлаш керакки, Микрокредитбанк томонидан «Сайхунобод тажрибаси» доирасида республика бўйича 116 та шаҳар ва туманлардаги 1 230 та маҳаллаларга 157 та ҳудудий бўлинмалардан жами 1 230 нафар ходим бириктирилди.

«Долзарб 20 кунлик» доирасида ҳар бир маҳаллага бириктирилган банк ходими ва ҳоким ёрдамчилари томонидан 5-7 та кам даромадли жами 7 767 та хонадонларга 136,5 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 15 844 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Бунда танланган хонадонларга 37 гектар (1,6 мингта хонадон) ихчам иссиқхона, 34 гектар учун боғдорчилик кўчатлари, 154 минг бош парранда, 7,1 минг дона асалари қутилари, 12,7 минг бош чорва моллари етказиб берилди.

Юқоридаги мақсадлар учун банк томонидан 123,1 млрд сўмлик кредитлар ва 8,2 млрд сўмлик (барча ташкилотлар томонидан) ҳомийлик маблағлари ажратилди. 

Мисол учун, Бухоро  вилояти Ромитан тумани Самосий маҳалласида Саидов Нутфилло хонадонига 64 млн. сўм кредит маблағлари ҳисобига 4 та асалари уяси, 10 бош қўй етказиб берилди. Шунингдек, 6 сотих томорқасининг 2 сотихида картошка, 2 сотихида помидор ва бодринг ҳамда қолган 2 сотихида бошқа экинлар (қовоқ, ловия, пиёз ва ҳоказо) экилди. Мазкур хонадон олдин йилига 27,7 млн. сўм даромад олган бўлса, банк кўрсатган амалий кўмаги натижасида йиллик ўртача даромади 64,7 млн. сўмга етказилди.

Шунингдек, Банкка бириктирилган туманларда 3 тадан яхлит контурда «бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида намунали лойиҳалар ҳам амалиётга кенг татбиқ этилди. 

Масалан, деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 100 дан ортиқ контурдаги 859 гектар ер майдонларида «Бир контур, бир маҳсулот» тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 79 та агрегаторлар танлаб олинди. 

Агрегаторлар томонидан биринчи экинда 78 та маҳаллага 859 гектар ер майдонига «Бир контур, бир маҳсулот» тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилган. Агрегаторларга тижорат банклари томонидан 3,4 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Ушбу агрегаторларга 2 908 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилди.

Шу ўринда Банкнинг мижозлари билан ўтказилган учрашувлари ҳам дастур ижросини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. 

Апрель-июль ойларида банкнинг юридик мижозлари орқали 45 591 та (режага нисбатан 111%, 50 780 та) янги иш ўрни яратилди. Яратилган иш ўринлари “Yangiish.mehnat.uz”  платформасига тўлиқ киритилмоқда.

Банкнинг мижозлари билан апрель-июль ойларида Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент директорлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан жами 290 маротаба уршашувлар ўтказилди.

Учрашувларда 5 019 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 3 281 та мурожаат ижобий (шундан, 3 045 тасига 370 млрд. сўм кредит ва 8 та 21 млрд. сўм кредит қарздорлигини муддати узайтирилди) ҳал қилиниб, 7 125 та янги иш ўрни яратилди. Қолган мурожаатларнинг ҳам ижросини бажариш чоралари кўрилмоқда. 

Мисол учун, Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги «Остона Мебель Сервис» ХК Автомактаб ташкил этиш учун 2 млрд. сўм кредит олиш юзасидан банкка мурожаат қилган. Тадбиркорга ПҚ-212-сонли қарор асосида 2 млрд. сўм кредит ажратилиб, 5 нафар янги иш ўрни яратилди.

БРБ инструментларининг самарадорлиги бўйича жорий йилнинг 1 август ҳолатига ПҚ-306-сонли қарор доирасида 6 767 нафар фуқарога 686,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар берилган. Банкнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 4 776 нафар мижозга 469,4 млрд. сўмлик кредит ажратилиши натижасида 8 422 та янги иш ўрни яратилди.

Банк томонидан шунингдек, маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам қатор ишлар бажарилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда банкка бириктирилган маҳаллаларда  16 014 та микролойиҳага 588 млрд. сўм кредит ажратилиб, 29 028 та янги иш ўрни яратилиб, ижроси 126 фоизга бажарилди. Шунингдек, «Онлине Маҳалла» платформасига ҳозирга қадар жами 1 трлн. сўмлик 15 477 та микролойиҳалар киритилди. 

Банкка бириктирилган маҳаллаларда ажратилган кредитлар бўйича бугунги кунга қадар 38 278 та жисмоний ва юридик шахсларга 1 трлн. 36 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан,
-  ПҚ-306-сонли қарори доирасида 1 495 та ташаббускорга 144 млрд сўм;
- Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 27 105 нафарига 436,6 млрд сўм;
- «Бизнесга биринчи қадам» банк маҳсулоти 6 746 нафар аҳолига 88,2 млрд сўм. Шунингдек, ўз ўзини банд қилган жисмоний шахсларга «Маҳалла бизнеси» кредит маҳсулоти доирасида 5 272 нафар аҳолига тадиркорлигини бошлаши учун 78,1 млрд сўм кредит ажратилди. 

II ярим йилликда қандай ишлар амалга оширилади?

«Микрокредитбанк» томонидан «Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси»ни кенг жорий этиш бўйича ИИ ярим йилликда ҳам аҳолининг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, фуқаролар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Жумладан, янги банк маҳслуотлари, оилавий тадбиркорлик дастурлари, норасмий иш ўринларини тиклаш, янги инвестицион лойиҳалар, касаначилик ва бошқа фаолият турлари ҳисобига йил якунга қадар 215 171 нафар иш ўрнини яратиш режалаштирилган. 

Банкка бириктирилган маҳаллаларда қарор доирасида 6575 нафар тадбиркорга 548,7 млрд сўм кредит ажратилиши натижасида 13 000 дан ортиқ аҳолини бандлигини таъминланади. 

Шунингдек, II ярим йилликда ҳам маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш орқали янги иш ўринларини яратиш мақсад қилинган. Кичик ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш каби 24 966 та микролойиҳалар учун 493,4 млрд. сўмлик банк кредити йўналтирилади. Лойиҳалар ишга тушиши натижасида 50 212 та иш ўрни яратилади.

Бугун маҳаллаларга бириктирилган ҳар бир масъул ходим хонадонма-хонадон юриб, фуқароларнинг яшаш тарзи, қизиқишлари ва қандай фаолият билан шуғулланаётгани, мурожаат ва муаммоларини ўрганмоқда. Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотлар натижасида бугун одамларнинг турмуш шароитлари яхшиланиб, моддий жиҳатдан фаровонлиги ортиб бормоқда. Ишсизлар сони камайиб, маҳаллаларда янги йўналишларда кичик тадбиркорлар кўпаймоқда. Бу эса давлатимиз ва банк олдига қўйган мақсадлар сари дадил одимлашига хизмат қилади.

Банк Ахборот хизмати