Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11765
Сотиш
11850
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11765
11850
11808.76
EUR
13000
14000
13404.12
RUB
141
142.16
GBP
15100
16100
15691.48
CHF
13800
14800
14149.01
JPY
50
100
75.2
Курс 30.09.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Маҳаллада бизнес бошлаш ва ривожлантириш учун молиявий имкониятлар

1
Янгилаш: 30 сентябр 2026, 17:43
Image
Маҳаллада бизнес бошлаш ва ривожлантириш учун молиявий имкониятлар

Маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд бизнесни кенгайтириш ёки янги йўналишни бошлаш учун молиявий маблағ зарур бўлиши мумкин. Бундай вазиятда тадбиркор ўз фаолиятининг кўлами ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, тегишли кредит маҳсулотидан фойдаланиши мумкин.  «Микрокредитбанк» АТБ томонидан маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган «Маҳалла тадбиркори» ҳамда «Бизнесга биринчи қадам» кредитлари таклиф этилмоқда.

Ушбу кредитлар орқали бизнесни бошлаш ёки ривожлантириш учун зарур маблағларни жалб қилиш имконияти мавжуд.

«Маҳалла тадбиркори» кредити

Мазкур кредит ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бизнес фаолиятини ривожлантиришга мўлжалланган. Кредитдан «Микрокредитбанк» АТБга бириктирилган ва бошқа туман (шаҳар)ларда яшовчи, ўзини ўзи банд қилганлиги бўйича рўйхатдан ўтганига 6 ойдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Кредит миқдори:
• жисмоний шахслар учун — 100 млн сўмгача;
• тадбиркорлик субъектлари учун — 300 млн сўмгача.

Kredit muddati 24 oydan 84 oygacha, imtiyozli davri esa 12 oygacha etib belgilanadi. Foiz stavkasi — 21 foiz.

Masalan, mahallada tikuvchilik, qandolatchilik, xizmat ko‘rsatish yoki boshqa faoliyatni yo‘lga qo‘yishni rejalashtirayotgan fuqaro zarur uskuna, xomashyo yoki boshqa biznes xarajatlarini moliyalashtirish uchun ushbu kredit imkoniyatidan foydalanishi mumkin.

«Бизнесга биринчи қадам» кредити

Бизнес фаолиятини эндигина бошлаётганлар учун «Бизнесга биринчи қадам» кредити ҳам молиявий имкониятлардан биридир. Ушбу кредит ҳам «Микрокредитбанк» АТБга бириктирилган ва бошқа туман (шаҳар)ларда яшовчи, ўзини ўзи банд қилганлиги бўйича рўйхатдан ўтганига 6 ойдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган.

Кредит 50 млн сўмгача миқдорда ажратилиши мумкин. Фоиз ставкаси 21 фоиз, имтиёзли даври эса 6 ойгача.

Мисол учун, уй шароитида хизмат кўрсатиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркор дастлабки жиҳозлар, хомашё ва бошқа зарур харажатларни молиялаштириш учун ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Бизнесингиз учун зарур имкониятни танланг!

Ҳар қандай бизнес аввало аниқ режа ва ҳисоб-китобдан бошланади. Кредит олишдан олдин маблағнинг қандай мақсадда ишлатилиши, бизнесдан кутилаётган даромад ва кредит тўловларини амалга ошириш имкониятларини ҳисобга олиш муҳим.

«Маҳалла тадбиркори» кредити 100 млн сўмгача бўлган маблаққа эҳтиёж сезаётган жисмоний шахслар ҳамда 300 млн сўмгача молиялаштириш зарур бўлган тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган бўлса, «Бизнесга биринчи қадам» кредити 50 млн сўмгача маблағ билан бизнес фаолиятини бошлаш ёки ривожлантириш имкониятини беради.

Тадбиркорлик ғоянгизни аниқ режа асосида амалга оширинг ва маҳаллангизда янги бизнес имкониятларини яратинг.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X