Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Менинг бахтим”нинг ютуқлари

...
Янгилаш: ...
Image
“Менинг бахтим”нинг ютуқлари

Сир эмаски, хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг молиявий мустақиллигини ошириш ва иш билан таъминлаш жамият тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Микрокредитбанк жамоаси ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитлар ва молиявий кўмаклар тақдим этмоқда. Эътиборлиси, банкнинг бундай ташаббуслари орқали кўплаб аёллар ўз шахсий бизнесини йўлга қўймоқда.

da270ef7-a3ca-477b-b8b1-cd65d511389f.jpg

Шундай имкониятлардан фойдаланаётган тадбиркорлардан бири -  Ирода Ахмедова. У раҳбарлик қилаётган “Менинг бахтим” лойиҳаси  инновацион ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган йирик ҳажмли шахмат доналари янгича йўналиш. Бундай турдаги маҳсулотлар ҳозирга қадар хориждан импорт қилинар эди. У катта сайлгоҳлар, спорт майдончалари, аҳоли гавжум жойларга қўйишга мўлжалланган. Муҳими, уни фақат томоша қилиш эмас ўйнаш ҳам мумкин бўлади. Бундан аҳоли айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда фойдаланилмоқда. Лойиҳа Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Хушнуд” маҳалласида амалга оширилмоқда.

15bfbbbb-13f0-40b9-8ac0-472c1df35de2.jpg

a26a1fe0-d354-4a68-9f62-05902f397fb6.jpg

Корхона очилганига ҳали кўп вақт бўлмасада, оёққа туриб, ишлаб чиқариш имконияти яхшиланмоқда. Корхона ишчилари асосан аёллар. Улар орасида ногиронлиги бор шахслар ҳам бор.

Албатта, бизнесда аввало, ишлаб чиқариш соҳасини танлаш, ўзлаштириш ва саноат миқёсида ишни йўлга қўйиш ҳам осон иш эмас. Бу борада молиявий кўмак муҳим ўрин тутади. Муҳими эса, ёшларнинг бундай инновацион ғоя ва лойиҳалари эса Микрокредитбанк томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Мисол учун банк томонидан ушбу корхона ўз фаолиятини самарали давом эттириши учун дастлабки босқичда 15 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Кейинчалик яна 100 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари жиҳозлаш ва хом ашё хариди учун йўналтирилди. 

5e81648d-ae89-47ca-ab99-653c2a114faf.jpg

Ирода ёш бўлишига қарамай ўз олдига қўйган улкан мақсадлари сари дадил қадам ташламоқда. Ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарларга йўналтириш,  уларни мазмунли, фойдали машғулотларга жалб этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Корхона ҳузурида фаолият юритаётган ўқув-услубий курсларида компьютер графикаси ва рангтасвир, ҳайкалтарошлик тўгараклари ташкил этилган. Айтиш жоизки, ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлар банкнинг имтиёзли кредит дастурлари орқали тадбиркорликни бошлаш имкониятига эга бўлишмоқда

94b1a91e-02a6-4975-8484-d15bed912e7d.jpg

Айни кунларда тадбиркоримиз  2026 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўрмоқда. Бунинг учун махсус шахмат майдонлари яратиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Микрокредитбанк хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда етакчи банклардан бирга айланиб бормоқда. Нафақат тадбиркор аёллар фаолиятини кенгайтиришга, балки янги бизнес ледиларнинг пайдо бўлишига ҳам ёрдам бермоқда. Бу эса ўз навбатида, янги иш ўринлари яратилишига, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий нуфузини оширишга, уларнинг даромадларини кенгайтириш орқали, оилалар фаровонлигини таъминлашга ҳамда хизмат қилмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X