Ўзбекистон Республикасининг “Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки акциядорларининг 2023 йил 27 июндаги навбатдаги йиллик умумий йиғилиши қарори билан Банк устав капитали 3 547 333 340 220 сўмдан 3 545 927 089 668 сўм миқдоргача камайтирилди.

Кредиторлар Банкнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан (хабар эълон қилинган санадан эътиборан) ўттиз кундан кечиктирмай Банкдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажарилишини ва устав капитали камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

Қўшимча маълумотларни Банкнинг корпоратив веб-сайти (www.микрокредитбанк.уз) ёки 1285 (1304) телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.