Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси тўғрисида ахбороти

Image
“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси тўғрисида ахбороти

(2026 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар хусусида)

Бугун давлатимиз раҳбарининг ҳар бир фармон ва қарорлари, йиғилиш баёнларида давлат ва ижро органлари олдига қўйилаётган топшириқлар асосан аҳоли бандлигини таъминлаш ва барқарор даромад манбаини шакллантириш, ҳудудларда камбағалликни буткул тугатишга йўналтирилган.

Айнан шу мақсадда, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган давлатимиз раҳбарининг ПФ-117-сонли фармонлари шу йил 25 июлда қабул қилинди.

Топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, 2025 йил 1-октабрдан бошлаб ҳар ойда ижро интизоми тўғрисидаги маълумотларни веб-саҳифаларга жойлаштириш, шунингдек, ҳар чоракда кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш тартиби белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ижро назорати механизмларини янада такомиллаштириш борасида Микрокредитбанкда ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Энг аввало, иш юритиш, ҳужжатлар айланиши, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қабул қилиш, масъул ижрочига йўналтириш, ижро устидан онлайн мониторинг ва назорат ўрнатиш, ижро муддати келаётганлиги тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилиш тизими тўлиқ рақамлаштирилди.

Банкда ижро интизомининг самарадорлик кўрсаткичлари бевосита “КПИ” тизимига боғланди ва шу асосда ижро самарадорлигини баҳолаш тизимли йўлга қўйилди.

Шунингдек, топшириқлар ижросини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар ҳар ҳафта жума куни Бошқарув раиси ўринбосарлари, душанба куни Бошқарув раиси ҳузурида ҳамда ҳар ойда банк Бошқарувида танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йилда ҳам банкда мунтазам равишда “иқтисодий ўқиш”лар ташкил қилинмоқда. Шунингдек, ижро интизоми тўғрисидаги маълумотларни банкнинг ҳамда Адлия вазирлигининг веб-саҳифаларига жойлаштирилиб, ҳар ойда маълумотларни янгилаб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида “ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон тизим орқали Микрокредитбанк зиммасига давлатимиз раҳбарининг 129 та топшириқлари ижроси юклатилган. Банкда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ушбу топшириқларнинг барчасини ижроси таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонлари ва қарорларида белгиланган топшириқлар асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2026 йилнинг 1-чорагида жами 2,1 трлн. сўм банк кредитлари ажратилди. Жумладан:

кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш доирасида 165,5 млрд. сўм;

оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 498,9 млрд. сўм;

“бизнесга биринчи қадам” доирасида 112,0 млрд. сўм;

инвестиция дастури доирасида 1,1 трлн. сўм;

“менинг маҳаллам” дастури доирасида 232,6 млрд. сўм;

йирик лойиҳаларга (обороти 100 млрд. сўмдан юқори) 123 млрд. сўм.

Микрокредитбанк кредитлари ҳисобига январь-март ойларида молиялаштирилган 51 538 та лойиҳа ишга туширилиб, 37 413 та иш ўринлари яратилди. Шундан, 8 426 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 28 987 нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Мисол учун, Тошкент вилояти Паркент тумани “Шампань” маҳалласида 10 нафар ёшларга (1 гектардан) ижарага берилган 10 гектар ер майдонига помидор экилади. Экин етиштириш бўйича “Транспорт Глобус” корхонаси ва ер эгалари ўртасида фьючерс шартномалари имзоланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра биринчи экинда 350 тонна маҳсулот етиштирилади ва ҳар бир ёш 60 млн. сўм даромад олиши режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида 10 дан ортиқ кўча ободонлаштирилиб, 24/7 режимда туну-кун ишлайдиган савдо, кўнгилочар шохобчалари ишга туширилди.

2026 йилнинг январь-март ойида 1 336 та микролойиҳа амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 1 апрель ҳолатига 3 356 та микролойиҳа “Online-mahalla.uz” платформасига киритилди. Платформага киртилган 736 та микролойиҳа учун 41,3 млрд сўм банк кредити ажратилиб, 1 982 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, кам даромадли 2 379 та хонадонга 11, 8 млрд. сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиб, 4 800 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Микрокредитбанкка бириктирилган маҳаллаларда маҳалла банкири ва ёрдамчи агентлари томонидан январь-март ойида 6,8 мингта пластик карта, 333 нафар аҳолидан 37,2 млрд сўм омонат, 7 133 нафар аҳолига 335,4 млрд. сўм кредитлар ажратилишига кўмаклашилди ва 28,2 млрд. сўмлик муаммоли кредитларни ундирилди.

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда берилаётган топшириқларнинг сифатли ижросини таъминлашнинг барча чоралари кўриб борилади.

Банк Бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси қатъий назоратга олинган.



Яна кўринг

14 апрел 2026

МКБАНКнинг "Bank of China"да тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисобварағи очилди

Мазкур янгилик мижозларга янги қулайликлар яратади
13 апрел 2026

Xalqaro pul o‘tkazmalari – MKBANK bilan tez, qulay va ishonchli yechim

RIA, Astrasend va Asia Express — endi MAVRID ilovasida!
9 апрел 2026

Буюк Соҳибқирон хотирасига эҳтиром

Соҳибқирон таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланмоқда

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X