
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси ва профессионал мобиллик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Унда "Микрокредитбанк" асиядорлик-тижорат банки Бошқарув раиси Ориф Бутаев, "Интернатионал Пеопле ИП ГМбҲ анд Cо.КГ" компанияси раҳбари Томас Фёрстер бошчилигидаги делегация, дипломатлар, шунингдек, онлайн тарзда "Герман Спаркассенстифтунг фор Интернатионал Cооператион" ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари Матиас Ванглер иштирок этди.
Меморандумга кўра томонлар Германиянинг гастрономия, логистика ва гўштни қайта ишлаш соҳаларидаги корхоналарига ишга жойлаштириш учун малакали ўзбекистонлик мутахассисларни танлаш ва тайёрлаш тизимини яратишга келишиб олдилар. Шунингдек, немис томони тил ва касбий курслар ташкил этишдан тортиб виза олиш, уй-жой билан та’минлаш ва мигрантларни янги иш жойига мослаштиришда ёрдам беришгача бўлган ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини ма’лум қилишди.

Шу ўринда та’кидлаш керакки, пойтахтимизда яқинда очилган “International People Education GmbH” маркази директори Акбар Фахриевнинг айтишича, та’лим муассасасида немис тили курслари, шунингдек, касбий тайёргарлик бўйича ихтисослаштирилган тўгараклар ташкил этилган.

Амалий ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш мақсадида жорий йилнинг апрел ойида Германия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бунда Микрокредитбанк ташаббуси доирасида немис ҳамкорлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи тузилиб, амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқилади.
Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция ҳамда мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлди, десак адашмаймиз
Банк Ахборот хизмати


















