
Эндиликда қисқа рақам 1419 орқали онлайн буюртма қилинган In-vitro пайвантакли мевали кўчатлар мижозларга етказиб берилиб, ҳодимлар томонидан жойига экиб берилмоқда. Шунингдек, агрономлар томонидан амалий маслаҳатлар ҳам тақдим этилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги дастлабки буюртмалар Қува тумани, Қувасой шаҳри ва Олтиариқ туманидан келиб тушди.
Бундан ташқари, Фарғона Агро Стар томонидан ноябрь ойида 3000 дона ўрик кўчатлари аҳолига бепул тарқатилди.
Банк Ахборот хизмати


















