
Бугун Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси, Хатирчи туман ҳокимлиги, "Микрокредитбанк" вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди.

Тумандаги Жамоат саломатлик техникумида ташкил этилган ярмаркада тадбиркорликни бошлаш истагидагиларга янги лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган бизнес-режаларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.


Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёзлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Банк Ахборот хизмати



















