Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Микрокредитбанкда санкциялар билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олди олинмоқда

...
Янгилаш: ...
Image

Микрокредитбанк тизимида санкциялар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда юзага келадиган салбий оқибатларнинг олдини олиш бўйича маълумот.

 Бугунги кунда юзага келган геосиёсий вазият сабабли, етакчи хорижий давлатлар томонидан Россия ва Беларус давлатларига, жумладан ушбу давлатларнинг банклари, юридик ва жисмоний шахсларига  нисбатан санкциялар қўлланилиши, шу билан бирга мазкур санкцион шахслар рўйхати ошиб бораётгани кузатилмоқда.

 Шунингдек, етакчи хорижий давлатлар томонидан амалдаги санкцияларни айланиб ўтиш йўлларини олдини олиш бўйича кескин чоралар кўрилаётгани, жумладан санкцион рўйхатдаги жисмоний ва юридик шахсларга маблағ чиқариш ёки таъқиқланган юкларни юборишга йўл қўйган ташкилотларга нисбатан қўшимча равишда санкциялар қўлланилмоқда. Жумладан, АҚШ (OFAC, FinCen ва BIS) ва иттифоқчилар томонидан белгиланган санкциялар ва тақиқлар талабларига риоя этмасдан трансчегаравий тўловлар ўтказилиши ва санкция талабларини айланиб ўтиш учун шароит яратилиши халқаро тўлов тизимлари ва хорижий банклар томонидан муносабатлар тўхтатилиши мумкинлиги тўғрисида тижорат банклари огоҳлантириб борилмоқда.

 Бугунги кунда Микрокредитбанк тизимида санкциялар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда банк ва мижозларнинг фаолиятида юзага келадиган салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

 Банкнинг ташкилий тузилмасида Санкциявий комплаенс бошқармаси ташкил этилди ва Регламент ишлаб чиқилди. Ушбу бошқарма банк тизимида хорижий давлатлар ёки ҳалқаро молиявий ташкилотлар томонидан мамлакатлар, юридик ёки жисмоний шахслар, маълум турдаги маҳсулотлар, молиявий операцияларга қўлланилган санкция рискларни аниқлаш, баҳолаш ва хатарларни олдини олишни амалга оширишда масъул этиб белгиланди.

 Шунингдек, банк ва мижозларнинг молиявий фаолиятида санкция рўйхтига тушган субъектларни аниқлаш имконини берувчи тегишли дастурлар (Sanction screening utility ва бошқалар) ўрнатилиб ишга туширилди. Бугунги кунда, банк мижозларининг транзакцияларини ўтказишда ушбу дастурлар орқали текшириш (скрининг) ўтказилиб, банк ва мижозга нисбатан санкциявий хатар мавжуд бўлмаган тақдирда операция амалга ошириб берилмоқда.

 Шу билан бирга, Банк ходимларининг молиявий санкциялар билан ишлаш бўйича билим ва кўникмаларини ошириб боришда нуфузли молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликда семинар - тренинглар ўтказиб борилмоқда. Жумладан, Қозоғистоннинг “Зерде” ўқув маркази билан ҳамкорлик олиб борган ҳолда, жорий йилнинг 17-19 октябр кунлари Буюк Британиянинг ICA комплаенс ҳалқаро ассоциацияси экспертлари томонидан олиб бориладиган “Санкциявий комплаенс” мавзусида тренинглар ўтказилди ҳамда семинар якунида иштирок этган банк ходимлари махсус сертификатларга эга бўлишди.



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X