Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11790
Сотиш
11900
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11790
11900
11897.9
EUR
12700
13700
13336.36
RUB
150
140.18
GBP
15100
16100
15737.35
CHF
13800
14800
14315.85
JPY
50
100
75.18
Курс 09.10.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Микрокредитбанк: Янги мижозларни жалб қилиш бўйича амалий қадамлар

...
Янгилаш: ...
Image
Микрокредитбанк: Янги мижозларни жалб қилиш бўйича амалий қадамлар

Қашқадарё вилоятида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таʼминлаш ва банк хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш мақсадида "Микрокредитбанк" АТБ томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда банк Раҳбарияти тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш, молиявий ёрдам механизмларини тушунтириш ҳамда банк хизматларига бўлган ишончни оширишга қаратилган ташаббусларни кучайтирмоқда.

4 (5).jpg

Банк Бошқарув раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳамда Ижтимоий дастурларни амалга ошириш департаменти директор ўринбосари Бобур Раджабов ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдилар. Мутасаддилар маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларга банк томонидан таклиф этилаётган имтиёзли кредитлар, молиявий хизматлар ҳақида маʼлумот бердилар.

Дастлаб Қарши шаҳридаги "Универсал Перфеcт Спеед" масʼулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишишди. Корхона раҳбари Шахло Холназаровага Микрокредитбанк томонидан 700 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, у бу маблағдан самарали фойдаланган ҳолда мебел ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Шунингдек, у касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўқув маркази ҳам ташкил этган.

2 (5).jpg

— Уйда ўтирган хотин-қизларни 3–6 ойлик курсларга жалб қилиб, уларга турли касб ва ҳунарлар ўргатяпмиз. 2024-йил давомида 500 нафардан ортиқ аёлга уй ҳамширалиги, ошпазлик, тикувчилик, оилага тайёргарлик каби йўналишлар бўйича таʼлим берилди. Шунингдек, ҳаётга энди қадам қўяётган ёшлар учун дурадгорлик, пайвандчи, сантехник ва боғбонлик бўйича курслар ҳам ташкил қилинган. Жорий йилнинг 1-майидан бошлаб ИТ, компютер графикаси каби замонавий йўналишлар ҳам қўшилади, — дейди тадбиркор

Шахло Холназарованинг таʼкидлашича, ўқув марказининг фаолиятини янада кенгайтириш учун банк томонидан қўшимча ёрдамлар кўрсатилаётгани катта аҳамият касб этмоқда. Хусусан, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш орқали марказ фаолиятини янада ривожлантириш режалаштирилган.

1 (5).jpg

Шу куни мас’уллар Қарши туманида тадбиркорлик билан шуғулланаётган бир қатор субектлар фаолияти билан танишди. Жумладан, "Отабек Ҳамдамов" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Нафиса Аслонова томонидан ташкил этилган нодавлат мактабгача таʼлим муассасасида бўлишди.

Учрашув давомида тадбиркорларга банк томонидан таклиф этилаётган молиявий хизматлар, имтиёзли кредитлар ва бошқа қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил маʼлумот берилди. Шунингдек, банк мижозига айланиш тартиби, тадбиркорлар учун мавжуд афзалликлар ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар ўтказилди.

5 (3).jpg

2025-йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилояти бўйича 2 516 нафар тадбиркорга 44,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, шундан 51 фоизи – 1 282 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилган. Жорий йил охиригача вилоятда 2 949 нафар ишсиз хотин-қизнинг касб-ҳунарга ўқитилиши ва уларнинг бандлигини таʼминлаш режалаштирилган.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

30 сентябр 2026

МКБАНКда маънавий-маърифий учрашув ўтказилди

Мутахассис ва олимлар томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, Президентимиз нутқида илгари сурилган муҳим ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ёритиб берилди.

30 сентябр 2026

Байрам кунлари ҳам ишлаймиз!

1- октябрь «Устоз ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти 1 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди
25 сентябр 2026

SWIFT ўтказмаларида махсус тариф: қўшимча тўловлар бекор қилинди

Махсус тариф 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X