
Фитч Ратингс халқаро рейтинг агентлиги “Микрокредитбанк” АТБнинг узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингларини (ЛТ ИДРс) “ББ-“ даражасидан “ББ” даражага кўтарди ва прогнозни “Барқарор” деб белгилади.
Шу билан бирга, Ҳукумат қўллаб-қувватлаш рейтинги (ГСР) ҳам “ББ-“ даражасидан “ББ” даражага яхшиланди.
Бу ўзгариш Ўзбекистон суверен рейтинги оширилгандан сўнг амалга оширилди.
Бу банкнинг молиявий барқарорлиги янада мустаҳкамланаётгани ва унинг фаолиятига бўлган ишонч ортаётганини акс эттиради.
Рейтингнинг оширилиши Микрокредитбанкнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузи ва ишончлилигини ошириш билан бирга, банк учун сармояларни жалб қилиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги имкониятларни очади ҳамда мижозларга янада рақобатбардош ва ишончли молиявий маҳсулотлар тақдим этилишига хизмат қилади.
Банк Ахборот хизмати

















