Микрокредитбанк” АТБда “Хотин-қизлар тадбиркорлиги ва гендер тенглик: давлат ва жамият ҳаётида аёллар ролини ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий оммабоплик бўйича бош директори Дилбар Абдуганиева, “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Шахло Ибрагимова, банкнинг тегишли департаментлари, ҳудудий бошқармаларнинг хотин-қизлар тадбиркорлиги бўйича масъул ходимлари ва банк мижози бўлган тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

4.png

7.png

Семинарда спикерлар томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун эришилаётган натижалар, Халқаро майдонда Ўзбекистон тажрибасининг эътироф этилаётгани, бугун ўзбек аёлларининг давлат ва жамиятдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани ҳақидаги асосланган маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, гендер сиёсати эндиликда ислоҳотлар босқичидан тизимли сиёсат даражасига кўтарилаётгани таъкидланди ва бу йўлда молиявий оммабоплик ҳамда саводхонликнинг муҳилиги тушунтирилди.

8.png

Ўқув-семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги  “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори доирасида ишлаб чиқилган “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳам иштирокчиларга таништирилди.

6.png

Ушбу стратегия аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда тижорат банкларининг иштироки ва фаоллигини кучайтириш, аёллар орасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиши, молиявий соҳада инклюзивликни яхшилаш, шунингдек, секторда маҳсулотларнинг хилма-хиллигини ҳар томонлама ривожлантириш каби қатор устувор вазифаларни қамраб олади.

Шунингдек, учрашув давомида яна қатор мавзуларда мулоқотлар олиб борилди, тадбиркорлар ўз фаолиятидан келиб чиқиб, таклиф ва ташаббуслари билан ўртоқлашди.

2.png

Тадбиркорлик учун, аввало, таваккалчилик, маблағ, билим ва кўникмадан ҳам муҳим бўлган йўналиш бор. Бу – маркетинг, рақамли саводхонлик ва менторлик.  Шу каби муҳим маълумотлар эса иштирок этаётган тадбиркор опа-сингилларимиз учун янги билимлар манбаи бўла олди.

1.png

Қизиқарли, самимий, очиқ ва эркин мулоқот муҳити яратилди. “Микрокредитбанк” АТБда ўтказилган мазкур семинар хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни таъминлаш йўлида амалий қадам бўлди.

Банк Ахборот хизмати