
“Микрокредитбанк” АТБ мамлакатимиздаги йирик молия муассасаларидан бири бўлиб, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини доимий равишда ошириб келмоқда. Хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини таъминлаш билан бирга, ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол қатнашмоқда. Айниқса, 2025 йилда ҳудудлардаги маҳаллаларда кичик боғлар, аҳоли дам олиш масканлари, болалар майдончалари, спорт, футбол майдончалари, кутубхоналар барпо этилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилаётгани қувонарли.
Жумладан, “Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгаши қарорига асосан, банк томонидан 2024-2026 йилларда “Паррандасаноат” уюшмасига ҳомийлик маблағи ажратилди.
Шунингдек, Микрокредитбанк Бошқарув қарорига асосан банк ҳамкорлигида “Дўстлар клуби” фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш мақсадида, 2025 йилда “Дийдор” театр студиясига 740 000 000 сўм ҳомийлик маблағи ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар театр жамоасини қўллаб-қувватлаш, бинони жиҳозлаш каби ишлар учун сарфланди.
Микрокредитбанк бу каби ижтимоий лойиҳаларда доим фаол иштирок этишни давом эттиради.
Банк Ахборот хизмати



















