
Пойтахтимизда ИВ Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми ўз ишини бошлади. МКБАНК ҳам мазкур форумда фаол иштирок этмоқда.
Форум 9–12-июн кунлари Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган биринчи миллий кўргазма сифатида Марказий Осиё Кўргазмалар Маркази (CАЕх Cентре)да ўтказилмоқда.
Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган стратегик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Форум доирасида илк Миллий инвестиция кўргазмаси ташкил этилиб, унда ўндан ортиқ соҳалар бўйича йирик хусусий ва маҳаллий компаниялар, тижорат банклари ўз лойиҳа ҳамда имкониятларини халқаро инвесторларга тақдим этмоқда.

Тадбир доирасида панел муҳокамалари, бир қатор стратегик битимлар имзоланиши ва бизнес учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Э’тиборлиси, форум кун тартиби жуда бой бўлиб, МКБАНК ўз лойиҳалари ва имкониятларини халқаро инвесторлар э’тиборига тақдим қилмоқда. Шунингдек, МКБАНК раҳбарияти юқори даражадаги музокаралар, нуфузли учрашувлар ва муҳокамаларда иштирок этмоқда. Бу албатта, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат мамлакатимиз иқтисодий ютуқларини намойиш этади, балки унинг янги қиёфасини – жаҳон майдонидаги очиқ, ишончли ва жозибадор ҳамкорини шакллантиради.
Банк Ахборот хизмати



















