
Бугунги кичик ҳикоямиз қурут ҳақида бўлиб, бу маҳсулот кўпчиликнинг севимли егулиги ҳисобланади, десак адашмаймиз. Қурут - қатиқ маҳсулоти бўлиб, манбаларда айтилишича, Марказий Осиёнинг кўчманчи халқлари томонидан ихтиро қилинган экан.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани Янгиариқ маҳалласида Нодира Пардаева раҳбарлигида “Жўрабек Мазза” оилавий корхонаси томонидан қурут ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди

Ушбу лойиҳага Микрокредитбанк томонидан 100 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратилган.
Айни пайтда бу ерда 5 нафар аёл доимий иш билан таʼминланган

Ҳозирда “Жўрабек Мазза” қурутлари нафақат Самарқанд вилояти бўйлаб, балки Тошкентдаги савдо шохобчаларига ҳам етказиб берилмоқда.
Видеода Нодира опа бу ютуқларга қандай эришгани ҳақида ҳикоя қилади.
Банк Ахборот хизмати



















