Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНК навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

...
Янгилаш: ...
Image
МКБАНК навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

Жорий йилнинг 24-феврал куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” аксиядорлик тижорат банки томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025-йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова, тегишли департамент раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

5 (10).png

Банк томонидан ўтган 2024-йилда 7 трлн. сўмдан зиёд кредитлар ажратилди. Шундан, 1,9 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, 2,4 трлн. сўмлик кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастуридан молиялаштирилди, 2 трлн. сўм кичик бизнес субектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди ҳамда 1,5 трлн. сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилди.

Натижада банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллада уларнинг ривожланиш драйверларига асосан жами 232,7 минг нафар аҳоли бандлиги таʼминланди, уларнинг 113,7 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди.

8 (9).png

Хусусан, “Сайхунобод” тажрибаси асосида хонадонбай ишлаш орқали 7 273 та хонадонга 136,5 млрд сўмлик “молиявий пакет”лар жойлаштирилди.

Шу билан бирга, 1,2 трлн. сўм банк кредити ҳисобига 42 048 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 73,1 мингта иш ўрни яратилди.

“Уйчи” тажрибаси асосида 996 та учрашувларда кўтарилган 8,3 мингта мурожаатлар ҳал қилиниши натижасида 31,4 мингта иш ўринлари яратилди.

7 (9).png

2024-йилда Банк томонидан халқаро молия институтларидан 124 млн долл. ресурс олиб келинди, аҳоли ва тадбиркорлардан 1,1 трлн. сўм депозит, 609 млрд. сўм омонат жалб қилинди.  

Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида 2024-йилда банк томонидан 89 592 нафар хотин-қизларнинг айнан бизнесини молиялаштириш учун 1 трлн 604 млрд сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди ва 92 200 нафар аёллар бандлиги таʼминланди.

2 (16).png

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таʼминлаш учун жами 2 трлн 397 млрд сўм кредитлар ажратилди.

Мазкур кредитларнинг 1 трлн 196 млрд сўми ёки 50 фоизи 78 836 нафар хотин-қизнинг ташаббусларини имтиёзли шартларда молиялаштиришга йўналтирилди.

Шу билан бирга, ПҚ-122-сонли қарор асосида 19 370 нафар хотин-қизларга 2024-йилда 253,2 млрд сўм кредитлар ажратиб берилди. 

11 (4).png

Банк 2025-йилги вазифаларини Президентимизнинг 2024-йил 16-декабр куни видеоселектор йиғилишида тижорат банклари олдига қўйган устувор вазифалар ва топшириқлари доирасида ташкил қилмоқда.  

Жумладан, Бош банкда маҳаллабай ишлаш бўйича алоҳида департамент, ҳудудий бошқармаларда бўлинмалар ва БХО, БХМларда маҳалла секторлари ташкил қилинди. Банкка бириктирилган 1 121 та маҳаллага янги тизим асосида 332 та “маҳалла банкири” штати очилиб, малакали ва ташаббускор ходимлар билан бутланди. 

Маҳалла секторлари, маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлари томонидан жорий йилда Кичик ва ўрта бизнесга 5,4 трлн сўм ва дастурлар доирасида 2,9 тлрн сўм кредит ажратиш белгиланган. 

6 (11).png

Банк томонидан 2025-йилда барча имкониятларни ишга солиш орқали 320 минг кишининг бандлиги таʼминланади, уларнинг 131 минг нафари доимий даромадли ишга жойлаштирилса, 189 минг нафари тадбиркорликка жалб этилади. 

Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 7,7 триллион сўмлик кредитлар ажратилади.  

Кредит маблағларининг асосий қисми, яʼни камида 50 фоизи кичик бизнес субектларига йўналтирилади. Бу мақсадга эришиш учун жорий йилда халқаро молия институтларидан 260 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган. Мазкур маблағларнинг 50 миллион доллари “молиявий оммабоплик” дастури доирасида микролойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

10.png

Аҳолига ижарага берилган 1 756 гектар ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 160 та намунали лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу мақсадда 160 та агрегатор танлаб олинди. 

Дастлабки экин сифатида 5 400 нафар аҳоли кооперативларга аʼзо бўлган.полиз ва сабзавотлар етиштириш учун агрегаторларнинг 3,8 млрд сўм кредитга талаби аниқланди.

“Супер лойиҳа” доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжирини яратиш учун 105 гектар ер майдонида 7 та намунавий лойиҳа шакллантирилди. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани, “Тазғара” ОФЙда ёшларга 15 гектар ер майдони ижарага берилди. Биринчи экинда – помидор, иккинчи экинда – кўкатлар экилиши режалаштирилган. 

15 (4).png

Январ-феврал ойларида “Уйчи” тажрибаси асосида банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар натижасида 5 857 нафар тадбиркорлар билан 482 маротаба учрашув ўтказилиб, унда кўтарилган 2 118 та мурожаат ижобий ҳал қилиниши натижасида 2 188 та янги иш ўрни яратилди.

14 (5)++.png

Жумладан, 1 823 тасига 63 млрд сўм кредит ажратилди, 8 тасини 20 млрд сўмлик кредит қарздорлиги муддати узайтирилди, 287 та бошқа масалалар ҳал этилди.  

Микрокредитбанк жамоаси юртимизда кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ҳамда касаначиликни қўллаб-қувватлаш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда микромолиявий хизматларни кенгайтириш борасидаги фаолиятини давом эттиради. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

27 феврал 2026

Коррупцияга қарши кураш бўйича брифинг ўтказилди

2025 йил давомида банкда коррупцияга қарши ички назорат тизими такомиллаштирилди
9 феврал 2026

WE-Finance Code ташаббусининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Аёллар учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди
4 феврал 2026

МКБАНКДАН ОГОҲЛАНТИРИШ!

МАВРИД иловаси орқали кредит олишни вақтинча чеклаб қўйинг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X