МКБАНК банкнинг касса фаолиятини автоматлаштириш ҳамда мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, “CASH MANAGEMENT” дастурини ишга туширмоқда.
Мазкур янги дастурнинг қулайлиги шундаки, эндиликда аксарият касса амалиётлари ва касса ҳужжатлари электрон тарзда юритилади. Бу эса банк ходимлари иш вақтини тежаб, ортиқча қоғозбозликни камайтиради.
Дастур орқали банкоматларнинг техник ҳолати ва пул маблағлари билан доимий равишда таъминланишини масофадан назорат қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, тизим самарасиз ишлаётган банкоматларни сунъий интеллект ёрдамида мустақил аниқлайди ва операторларга тезкор хабар жўнатади.
Аҳамиятлиси, ушбу тизим келгусида банк ривожи учун янада такомиллаштирилиб борилади.