
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10–12-июн кунлари пойтахтимизда ИВ Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (ТИИФ 2025) бўлиб ўтмоқда. Унда халқаро инвесторлар, молия институтлари, бизнес ва давлат сектори вакиллари иштирок этиб, ўзаро мулоқот, шериклик ва янги лойиҳаларни муҳокама қилишмоқда.
Ушбу форумда фаол қатнашаётган “Микрокредитбанк” АТБ ҳам бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Буюк Британиядаги шўба банки ИCБC Стандард Банк Плc билан 15 млн. Евро миқдорида депозит жалб қилиш бўйича шартнома имзолади.
Мазкур шартноманинг имзоланиши халқаро молиявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, банк мижозларига халқаро миқёсда тезкор ва сифатли хизматлар тақдим этиш, хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайлик яратиш, банк мижозларининг экспорт ва импорт амалиётларини соддалаштириш, савдони молиялаштириш, аккредитивлар ва банк кафолатлари билан боғлиқ фаолиятни самарали юритишга имкон беради.

Шунингдек, ушбу ҳамкорлик натижасида ИCБC Стандард Банк Плc билан 20-50 млн. Евро миқдорида 2 йил муддатга тўғридан-тўғри кредит линияси жалб қилиш ва банкда вакиллик ҳисобрақамлари очиш режалаштирилган.
Албатта, бундай ҳамкорлик икки молия институти ўртасида келажакда бошқа йўналишлар бўйича узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик учун ҳам асос бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.
Банк Ахборот хизмати



















