
Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан 50 га яқин давлат идора ва ташкилотларининг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинмалари, кадрлар бўлинмалари, одоб-ахлоқ комиссиялари а‘золари учун “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” мавзусига бағишланган тренинглар ўтказилди.
Тренинг давомида давлат бошқарувида холислик, шаффофлик ва масʼулият тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш бўйича тизимли ёндашувларни жорий этиш бўйича ма’лумотларга эга бўлинди.
Шунингдек, машғулотларда манфаатлар тўқнашуви тушунчаси, унинг турлари, уни аниқлаш усуллари ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий, институсионал, обрў-е’тибор хавфлари муҳокама қилинди.

Латвиялик халқаро экспертлар томонидан олиб борилган машғулотларда иштирокчиларнинг манфаатлар тўқнашувига оид муносабатларни тартибга солишда муаммони фаол англаш ва уларга ечим топиш қобилиятини ривожлантириш мақсадида замонавий таʼлим технологиялари — назарий маʼрузалар, амалий кейслар, вазият таҳлили, гуруҳ ишлари қўлланилди.

Та’кидлаш керакки, ушбу ташаббус Европа Иттифоқи ва Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш – инклюзив коррупсиянинг олдини олиш” лойиҳаси доирасида Латвия Транспаренcй Интернатионал ҳамкорлигида ташкил этилди.
Банк Ахборот хизмати



















