
Куни кеча “Микрокредитбанк” АТБ ходимлари иштирокида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Тижорат банкларида маркетинг ва реклама фаолиятини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий семинар ўтказилди. Семинар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Маркетинг” кафедраси томонидан банк билан инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.
Семинарда банкимизнинг Маркетинг ва реклама бошқармаси бошлиғи Жавоҳир Акрамов ва бўлим бошлиғи Абдулазиз Абдуллаевлар иштирок этишди.

Мазкур семинар давомида профессор-ўқитувчиларга банклар фаолиятида маркетингнинг ўрни, уларда рекламани ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда замонавий технологияларни қўллаган ҳолда молия ташкилотлари маркетингини ривожлантириш бўйича тақдимот ҳам тақдим этилди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган семинарда профессор-ўқитувчилар банклар фаолиятида маркетинг бўйича амалиёт ва назариянинг ўзаро боғлиқлигини таъкидлашди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Банк Ахборот хизмати


















