
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16-17-май кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон миллий” боғида вазирлик, юқори турувчи республика ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида этноспорт турлари бўйича “Узбекистан Этҳно Гамес” республика фестивали ўтказилди.

23 та турли ташкилот ва вазирликларнинг 200 нафардан ортиқ ходимларини бир жойга тўплаган мазкур мусобақада “Микрокредитбанк” АТБ ходимлари ҳам фаол қатнашди.
Қизғин ва дўстона кайфиятда ўтган фестивалда жамоалар кураш, камондан отиш, мас-рестлинг, арқон тортиш, тош кўтариш ва қарабтеп (ланка) каби спорт турлари бўйича куч синашди.

Қувонарлиси, “Микрокредитбанк” АТБ ходимлари спортнинг миллий кураш турида ўз вазнлари бўйича ғолиб деб топилди. Фестивалда банк ходими Равшан Жўраев 73 кг вазнда фахрли 1-ўринни , Аббосхон Хайдаров эса 90 кг вазнда 2-ўринни қўлга киритди ва ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бу ютуқ билан ҳамкасбларимизни табриклаймиз ва доим шундай га‘лабалар ёр бўлсин деймиз!

Maʻlumot uchun, mazkur festival Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 25-maydagi “Etnosport turlarini va rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlashga qaratilgan.
Bank Axborot xizmati



















