
Юртимизда Мустақиллигимизнинг 35 йиллик шукуҳи кезмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган “Микрокредитбанк” АТБ ходимларига мазкур юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.


Банк Бошқарув Раиси эсдалик нишонларни ўз эгаларига топшираркан, уларнинг юртимиз равнақи ва тараққиёти ҳамда банк ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.

Ушбу юксак мукофот билан тақдирланган барча ҳамкасбларимизни чин қалбдан муборакбод этамиз!

Янги Ўзбекистонимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатингиз бардавом бўлсин!



















