Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНК юрисконсультлари ва ундирувчилари малакасини ошириш учун семинар-тренинг ўтказилди

478
Янгилаш: 19 сентябр 2022, 18:12
Image
МКБАНК юрисконсультлари ва ундирувчилари малакасини ошириш учун семинар-тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Микрокредитбанк” АТБ Юридик департаменти томонидан барча вилоят ва минтақавий филиалларнинг юрисконсультлари ва ундирувчиларига малакасини ошириш бўйича Тошкент шаҳри “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида семинар-тренинг ташкиллаштирилди. 

Семинарда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А. Хамидов нутқ сўзлаб, барча қатнашчиларни табриклаган ҳолда йиғилишни очиқ деб эълон қилди.

Frame 574.png

 Семинарга Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Сайфуллаев Бахтиёр Насруллоевич таклиф этилди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг амалиётда қўлланилишидаги айрим масалалар мавзусида ходимларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 Семинарга таклиф қилинган Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси малакали мутахассислари С. Ахмедов ва А. Сафаровлар Суд ҳужжатларини ижро этиш билан боғлиқ масалалар, ижро харакатлари, ҳамкорлик ва ижро жараёнидаги муаммолар ва тўсиқларни бартараф этишнинг айрим масалалари юзасидан семинар қатнашчиларининг саволларга жавоб бердилар. 

Шунингдек, семинарга суд бошқарувчиси А.Зиёдуллаев таклиф этилиб, улар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг амалда қўлланилиши, ҳужжатларни банкротликка тайёрлаш ва судда банкротлик ишларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида семинар қатнашчиларига тушунтириш берди. 

Frame 572.png

Шундан сўнг, семинарга Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, Психология фанлари номзоди Н.Шомуротова ташриф буюриб семинар қатнашчиларига Банк мутахассисларини ишчанлик қобилиятини ошириш, мотивацияларини кучайтириш ва юзага келадиган стрессларни бартараф этиш йўллари ва “Микрокредитбанк” АТБ тизимига мижозни жалб қилиш психологияси ва банк мутахассисларини мижоз билан муомала маданияти, банк ходими этикаси мавзуларида маърузалар ўқиб, семинар қатнашчилари ўртасида турли ҳил психологик уйинлар ўтказилди. 

Семинар-тренинг машғулотига таклиф қилинган Тошкент Давлат юридик университети юридик фанлари доценти меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Г. Саримсакова семинар қатнашчиларига Меҳнат қонунчилигини амалиётда қўллаш масалалари юзасидан семинар қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.



Яна кўринг

29 январ 2026

Брифинг: 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йилги режалар ҳусусида

Ахборот хизмати раҳбарининг навбатдаги брифинги
29 январ 2026

МКБАНкнинг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Марказий банк томонидан тақдирланди

Ушбу ютуқ ва эътироф жамоамизнинг масъулиятли ҳамда самарали меҳнатининг яққол ифодасидир.

28 январ 2026

Бошқарув раиси О.Бутаев Бухорода тадбиркорлар билан учрашди

Ушрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятидаги муаммолар, молиявий эҳтиёжлар ва янги лойиҳалар юзасидан ҳам фикр алмашиш имконига эга бўлишди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X