Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНК Ўзбекистон паррандачиларининг VI халқаро форумида қатнашди

203
Янгилаш: 21 ноябр 2023, 16:03
Image
МКБАНК Ўзбекистон паррандачиларининг VI халқаро форумида қатнашди

21 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Ўзбекистон паррандачиларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтди. Мазкур форумда “Микрокредитбанк” АТБ ҳам фаол иштирок этди.

Мазкур анжуманда дунёнинг 20 давлатидан 100 дан ортиқ йирик хорижий паррандачилик компаниялари, хамда 300 дан ортиқ маҳаллий паррандачилар ва соҳа мутахассислари иштирок этди. 

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4015-сон қарори, 2021 йил 14 июндаги 5146-сонли ва 2022 йил 15 индаги 281 сонли қарорлари бўйича паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш, “Паррандасаноат” уюшмасига мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий сайёҳлар, турли мамлакатларнинг паррандачилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда паррандачиликка оид халқаро форум ва кўргазмани ўтказиш топшириғига асосан ўтказилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ресурс маблағларидан 1-босқичда 529,2 млрд. сўм маблағ Микрокредитбанкка ажратилди.

5 (14).png

Ўтган давр давомида, тижорат банклари томонидан 228 та паррандачилик лойиҳаларига жами 641,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. 2021 йилда 135 та лойиҳага 302,5млрд. cўм, 2022 йилда 79 та лойиҳага 221,9 млрд. cўм, 2023 йида 14 та лойиҳага 117,1 млрд. сўм кредит ажратилган.

“Микрокредитбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан 87 та паррандачилик хўжаликларига 431,9 млрд.сўм, кредитлар ажратилди, натижада, паррандачилик хўжаликларининг парранда боқиш қувватлари 43 фоиздан 83 фоизга етказилишига эришилган.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, айниқса, етакчи мамлакатлар билан соҳада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда ички ва ташқи бозордаги талаб сифатини таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиш, паррандачилик ҳўжаликлари тармоғини янада кенгайтириш, барча механизм шароитларини ўрганиш ва олиб кириш, иш ўринларини яратишда аҳоли қатламини жалб қилиш масаласида самарадорлик сари қадам қўйилмоқда. 

3 (21).png

Форум доирасида АҚШ, Хитой, Индонезия, Германия, Италия, Туркия, Белорусия, Россия, Украина,  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг илғор компаниялари мутахассислари томонидан, хозирги кунда паррандачилик соҳасидаги долзарб масалалар бўйича тақдимотлар ўтказилиб, улар билан маҳаллий мутахассисларимиз ўртасида, техника-технологиялар ҳарид қилиш ва  уларни молиялаштиришда хорижий кредит ва лизинг маблағларини жалб қилиш бўйича келишувлар амалга оширилади. 

Шу билан бирга мазкур халқаро форум доирасида, паррандачилик уюшмаси томонидан хориждан келган компанияларнинг Ўзбекистон паррандачилик корхоналари билан яқиндан таништириш ва келгусида ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мақсадида “B2B” учрашувлар, хизмат саёҳатлари ҳамда турли тадбирлар ташкил этилган.  Уларга аввалги анжуман доирасида тайёрланиб, 2023 йилдаги ахборотлар билан бойитилан “Ўзбекистон паррандачилар маълумотномасини” (Справочник) ҳам тақдим этилади. 

“Ўзбекистон паррандачиларининг VI-халқаро форум”да паррандачилик соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро мутахассислар ва маҳаллий тадбиркорлар минглаб янги истиқболли шартномалар имзолашга эришди. Янги келишувлар платформаси вазифасини бажаранган анжуманда, Ўзбекистон экспорт-импорт салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказувчи ҳамкорлик лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X