Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНКда «Баракали буғдой» ва «Агро захира» кредит маҳсулотлари жорий этилди

92
Янгилаш: 2 сентябр 2025, 12:52
Image
МКБАНКда «Баракали буғдой» ва «Агро захира» кредит маҳсулотлари жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги «2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарорида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурталаш харажатларини кредитлаш учун 12 ой муддатга (шундан, 6 ой имтиёзли давр билан), Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридан 4 фоиз бандга паст ставкада кредит ресурсларини уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига жойлаштирилиши маълум қилинган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, тижорат банкларига ушбу кредит ресурслари ҳисобидан уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига суғурта полиси асосида Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 12 ой муддатга (шундан, 6 ой имтиёзли давр билан) кредит ажратиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Микрокредитбанк» АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига (фермер хўжаликларига) сифатли уруғ етказиб бериш мақсадида уруғлик буғдойини харид қилиш ҳамда тайёрлашда талаб этиладиган айланма маблағлар учун “Баракали буғдой” кредити ишлаб чиқилди.

Мазкур кредит миллий валютада тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахслар учун тақдим этилади. Бунда мижоздан Фьючерс ва контрактация шартномаси, ариза, бизнес-режа ёки пул оқимлари прогнози, товар ва маҳсулотлар (хизматлар) бўйича тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси ва бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Шунингдек, банк томонидан ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда асосий истеʼмол маҳсулотлари таннархининг ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлаш ҳамда сақлаш ва қайта ишлашда талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун “Агро захира” кредит маҳсулоти ҳам ишлаб чиқилди.

“Агро захира” кредити кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, яъни қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш боʼйича махсус омбор, совутиш омборларига эга бўлган мижозларга ёки ушбу фаолиятни амалга ошириш ва бино-иншоотидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномалари расмийлаштирган юридик шахслар учун 6 ойгача, 4 ойгача асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддат билан тақдим этилади.

Кредитнинг юқори миқдори 5 млрд.сўм бўлиб, йиллик 30 фоизни ташкил этади. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

15 июн 2026

МКБАНК “ZAAMIN ULTRA” 2026да!

Марказий Осиёнинг энг манзарали ултрамарафонида МКБАНК жамоаси ҳам фаол қатнашди!
15 июн 2026

МКБАНКдан — Онлайн Эскроу хизмати!

Эндиликда мижозлар банк бўлимларига ташриф буюрмасдан туриб, масофадан эскроу ҳисобварағини очишлари ва уни бошқаришлари мумкин.

12 июн 2026

CRM ELMA кредит конвеери тизими комплекс аудитдан ўтказилади

Банк томонидан мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида CRM ELMA кредит конвеери тизими жорий этилган

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X