
Бугун, 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди.

Эрта тонгдан баҳорий куй-қўшиқлар ва чиройли гуллар билан қарши олинган банк аёллари иш кунини ажойиб кайфиятда бошлашди.
Шундан сўнг Бошқарув раиси ўринбосари И. Джуманиязов ҳамда Бошқарув аъзолари банкда фаолият юритаётган аёл-қизларга ўзларининг самимий байрам тилакларини билдирди.
Тадбир давомида тизимда фаолият юритаётган барча аёл-қизларга Банк раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
Байрам муборак бўлсин!
Банк Ахборот хизмати



















