
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги ва 21-октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан “Микрокредитбанк” АТБда банк Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббусига кўра ўтказилган мини-футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги – 2026” мусобақаси ўз якунига етди.



Бош офис таркибий бўлинмалари ҳамда Амалиёт бошқармаси ходимлари иштирокида ташкил этилган мазкур мусобақа 24 та жамоа 6 та гуруҳга бўлинган ҳолатда қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Унда иштирокчилар нафақат спорт маҳорати, балки жамоавий ҳамжиҳатлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ғалабага бўлган интилишларини ҳам намоён этди.
Миллионлар ўйинини барчанимизнинг севимли бошловчимиз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бошқариб борди.
Мусобақа якунларига кўра ғолиблар билан танишинг:



















