
Марказий банкнинг Хоразм вилояти Бош бошқармаси томонидан 2025 йил якунлари бўйича ўтказилган тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Хоразм банк хизматлари офиси юқори натижаларга эришгани учун махсус статуэтка билан тақдирланди.
Мазкур эътироф 2 йўналишда тақдим этилди:
Хоразм банк хизматлари офиси — 2025 йилда муаммоли қарздорликни ундириш бўйича энг фаол банк.
Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси — 2025 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ижроси бўйича энг фаол банк.

Ушбу ютуқ ва эътироф жамоамизнинг масъулиятли ҳамда самарали меҳнатининг яққол ифодасидир.
2026 йилда ҳам банкимиз мижозлар ишончини қозонган банк сифатида янада фаол ишлашда давом этади.
Ҳамкасбларимизни табриклаймиз ва янги ютуқлар тилаймиз!
Банк Ахборот хизмати



















