
Хабарингиз бор, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари билан ҳамкорликда #GlobalMoneyWeek ҳафталиги ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур ҳафталик доирасида МКБАНКнинг 4 та маҳалла кутубхонасида “Молиявий саводхон маҳалла” лойиҳаси доирасида болалар ва ўсмирлар учун молиявий саводхонлик бўйича махсус дарслар ташкил этилди. Унда банкнинг тажрибали мутахассислари ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.
Маҳорат дарсида молиявий саводхонлик асослари, яʼни пулни самарали бошқариш, жамғарма ва инвестицияларни кўпайтириш, буджетни режалаштириш - молиявий мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш йўллари, “Молиявий ёстиқча” – фавқулодда ҳолатлар учун олдиндан жамғарган пул захирасини ташкил этиш, молиявий саводхонликнинг аҳамияти каби йўналишларда батафсил маʼлумотлар берилди.

Тренинг давомида фойдали билимларга эга бўлган ўқувчилар ва ота-оналар банк ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шу ўринда таʼкидлаш керакки, бу каби дарслар мутлақо бепул бўлиб, унда барча қизуқувчилар иштирок этиши ва ўзларининг молиявий саводхонлигини оширишлари мумкин.
Банк Ахборот хизмати



















