Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11980
Сотиш
12100
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11980
12100
11986.56
EUR
13000
14000
13691.65
RUB
153
152.09
GBP
15600
16600
16094.95
CHF
14200
15200
14799.14
JPY
50
100
73.69
Курс 22.07.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МОЛИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТА’МИНЛАШ ЙЎЛИДА

...
Янгилаш: ...
Image
МОЛИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТА’МИНЛАШ ЙЎЛИДА

Жорий йилнинг 4-март куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1043-сонли Қонуни қабул қилиниб, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга кредит муносабатларини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат орқали молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда банк-мижоз муносабатларида шаффофликни та’минлаш кўзда тутилган.

Янги қонунга кўра, ҳар қандай кредит расмийлаштириш жараёни фақат фуқаронинг бевосита иштироки ва розилиги асосида амалга оширилади. Эндиликда шахс хабардор бўлмасдан ёки розилик билдирмасдан туриб, унинг номига кредит расмийлаштирилишига мутлақо йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қонун асосида фуқароларга ўз номларига кредит ажратилишини ихтиёрий равишда тақиқлаш ҳуқуқи берилди. Бунда фуқаро кредит бюросига мурожаат қилиб, “кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри”га киритилади. Ушбу реестрдаги шахсларга ҳеч бир молия ташкилоти томонидан кредит ажратилмайди. Та’қиқ фақат фуқаронинг ўзи томонидан ёзма ариза асосида бекор қилинади.

Мазкур механизм аҳолининг молиявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фирибгарлик йўли билан кредит ажратилишининг олдини олиш ва фуқароларнинг молиявий хавфсизлигини та’минлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, қонун доирасида кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи янги талаблар жорий этилди. Жумладан:

 • кредит бюроси устав фондининг энг кам миқдори 2 миллиард сўм этиб белгиланди;

 • қонун талабларини бузган тақдирда Марказий банк томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 минг бараваргача жарима қўлланилиши мумкин;

 • исте’молчилар ҳуқуқини бузиш, қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш ва қонуний фаолият юритмаслик ҳолатларида лицензия бекор қилиниши мумкин;

 • шунингдек, кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар ҳақидаги ягона реестр Марказий банк томонидан белгиланган тартибда кредит бюролари томонидан юритилади ва банклар учун мажбурий ҳисобланади.

Ушбу қонун орқали мамлакатимизда молиявий хизматлардан фойдаланиш хавфсизлиги ва ишончлилиги янада ошади. Банк тизимининг очиқлиги ва адолат тамойиллари асосида ишлаши, аҳолининг молиявий манфаатлари юқори даражада ҳимояланиши та’минланади.

Банк ахборот хизмати



Яна кўринг

22 июл 2026

Тарихий лаҳзани ифодаловчи эсдалик тангалари МКБАНКда сотувда

Чекланган нусхадаги ушбу тангаларни бугуноқ харид қилинг.
21 июл 2026

Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

"Ром-Стар" Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси пиллачилик соҳасини ривожлантираётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади
20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X