
Жорий йилнинг 24 январь куни “ХАЛҚ ДАРДИ” телеграм канали орқали “Микрокредитбанк” АТБ Қўқон БХМга тегишли Қўқон шаҳар А.Т.Хужандий мавзеси ҳамда Қўқон шаҳар туғруқ комплекси яқинида жойлашган банкоматлар фаолияти бўйича эътирозлар келиб тушган.
Мазкур ҳолат банк мутасаддилари томонидан зудлик билан ўрганилди ва тезкор ҳал этилди.
Мурожаатда банкоматда техник носозлик туфайли берилмаган пул маблағлари мижозларга қайтарилди. Шунингдек, яна бир банкоматда тозалик ишлари олиб борилиб, чиройли ҳолатга келтирилди.
Келгусида бундай мурожаатлар келиб чиқмаслиги учун назорат кучайтирилишини қайд этган ҳолда, келтирилган нокулайликлар учун узр сўраймиз.
Банк Ахборот хизмати



















