
Маълумки, жорий йилнинг 13-апрел куни “Президентга мурожаат” телеграм каналида Тошкент вилоятидан Ойдина Абдуманнапова ЯТТ кичик тадбиркор сифатида фаолият юритиши ва айни дамда тадбиркорлигини ривожлантириш учун “ҲАМРОҲ” кредитини олмоқчи эканлиги, бироқ Микрокредитбанк Чирчиқ БХМ ходимлари эътиборсизлиги учун кредит ололмаётгани юзасидан мурожаат йўллаган.
Мазкур мурожаат банк ходимлари томонидан ўрганилди.
Ма’лум бўлишича, фуқаро Ойдина Абдуманнапова ҳақиқатдан ҳам “ҲАМРОҲ” лойиҳаси доирасида кредитини олиш истаги билан банкка мурожаат қилган, лекин асосий ҳисоб рақамини банкка ўтказмаганлиги учун унга кредит ажратишнинг имкони бўлмаган.
Айни дамда фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, тадбиркор асосий ҳисоб рақамини банкка ўтказиши hamroh.biznes-portal.uz махсус портали орқали ариза топшириши тушунтирилди.
Банк Ахборот хизмати

















