Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Навбатдаги брифингда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди

...
Янгилаш: ...
Image
Навбатдаги брифингда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.

Бугун мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бу борада Президентимизнинг 2024-йил 16-декабрдаги видеоселектор йиғилишида банклар олдига бир қатор вазифалар қўйилди. Ушбу топшириқларни амалга ошириш мақсадида Микрокредитбанк томонидан махсус чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Биринчи йўналиш – маҳаллабай ишлаш тизими

Банк таркибида махсус департамент, ҳудудларда “маҳалла сектори” ташкил этилди. 1 121 та маҳаллага 332 нафар “маҳалла банкири” ва ҳар бир маҳаллада ёрдамчи агент бириктирилди. Улар орқали аҳоли эҳтиёжларини ўрганиш ва мақсадли молиявий хизматларни етказиш тизими йўлга қўйилди.

Иккинчи йўналиш – кредитлаш орқали фаол қўллаб-қувватлаш

Жорий йилнинг ўтган 4 ойида банк томонидан жами 3,6 трлн сўм кредит ажратилди. Бунинг 1,8 трлн сўми бевосита маҳаллалардаги аҳоли ва тадбиркорларга тўғридан-тўғри етказилди. “Оилавий тадбиркорлик”, “Бизнесга биринчи қадам”, “Маҳалла лойиҳаси” каби дастурлар бу жараённинг асосий таянчига айланди.

Учинчи муҳим йўналиш – иш ўринлари яратиш 

борасида январ–апрел ойларида банк кўмагида қарийб 122 минг нафар аҳоли бандлиги таʼминланди, шундан 76 минг нафари тадбиркорликка жалб этилди. Хусусан, 18 мингдан ортиқ микролойиҳа амалга оширилиб, 38 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Тўртинчи йўналиш – Банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар

Ҳисобот даврида банк мижози бўлган 17 минг нафар тадбиркорлар билан 1 100 маротаба учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда кўтарилган мурожаатларнинг 5 мингдан ортиғи ижобий ҳал қилиниши натижасида 6 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Бешинчи йўналиш – ижтимоий ташаббуслар

Бухоро вилоятида камбағал оилаларга 900 млн сўмга яқин ҳомийлик маблағлари ҳисобидан хонадонларни таʼмирлаш, чорва моллари, қўй ва паррандалар, томорқасида экин экиши учун уруғ ва агротехникага, тикув машинаси, иссиқхона, мактаб ҳудудида спорт майдончаси (ворк аут,) гўзаллик салонлари ташкил этилди. Бундан ташқари, 53 та маҳалладаги 380 та камбағал оилага 10 минг дона мевали кўчатлар тарқатилди.

Олтинчи йўналиш – туризмни ривожлантириш

Яқинда фойдаланишга топширилган Хоразм вилояти Хива шаҳридаги “Арда Хива” туристик мажмуаларида банк томонидан меҳмонхона, савдо мажмуалари барпо этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида пудратчи корхоналар жалб этилиб, 185  млрд сўм инвестиция киртилди.

Бугунги кунда “Арда Хива” лойиҳасида қурилиш ишлари якунига етказилиб,  фойдаланишга топширилди, натижада 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2024-йил 29-ноябрдаги ПҚ-410-сонли қарорига асосан, Хива шаҳридаги “Тўрт Шоввоз” маданий мерос обектига туташ 6,2 гектар ер майдонида Ҳунармандлар марказини барпо этиш белгиланган. Мазкур лойиҳани молиялаштириш мақсадида “МКБ Касана Инвест Гроуп” МЧЖ устав капиталига яна 435 млрд сўм инвестиция киритиш белгиланган.

Кейинги йўналиш – намунавий лойиҳалар доирасида аҳолига ижарага берилган 1 741 гектар ерда “Бир контур – бир маҳсулот” асосида деҳқончилик учун 159 та лойиҳага 2,2 млрд сўм имтиёзли кредитлар орқали юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштирилмоқда. Шунингдек, “Супер лойиҳа”лар доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжири яратилади.

Албатта, ушбу лойиҳалар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ортиб, аҳоли даромади яхшиланиши кутилмоқда.

Хулоса сифатида таʼкидлаш лозимки, Микрокредитбанк томонидан йўлга қўйилаётган мазкур ишлар аҳолини фаол иқтисодий ҳаётга жалб этиш, даромад манбаларини кенгайтириш, бандлигини таʼминлашга хизмат қилмоқда.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X