Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11960
Сотиш
12015
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11960
12015
11986.56
EUR
13000
14000
13691.65
RUB
153
152.09
GBP
15600
16600
16094.95
CHF
14200
15200
14799.14
JPY
50
100
73.69
Курс 21.07.2026 09:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

13
Янгилаш: 20 июл 2026, 17:20
Image
Навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди

Микрокредитбанк тизимида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари

26 июнь куни Микрокредитбанк томонидан “Микрокредитбанк тизимида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари” тўғрисида банк бош офисида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк бошқарув аъзолари, тегишли департамент директорлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.

Бугунги кунда банкнинг трансформация жараёнланида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Банкимизда сунъий интеллектга асосланган “АИ ёрдамчиси” ишга туширилди. Жисмоний шахслар учун тезкор хизмат кўрсатиш учун CРМ тизими янада такомиллаштирилди. Маврид мобил илова орқали таълим кредитини олиш, АТТО жамоат транспорти учун тўлов ва бир қатор қулайликлар шулар жумласидандир.

Банкимиз аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бирламчи бозордан автомобиль харид қилиш учун фоизсиз қулай Автокредит маҳсулотларини, паст фоизда Ипотека кредитларини таклиф этмоқда. Бундан ташқари ёшлар ўртасида молиявий оммабопликни ошириш мақсадида, август ойига қадар махсус акция: "Uzcard Kids" болалар карталарини мутлақо бепул расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Банкимизда сунъий интеллектга асосланган “АИ ёрдамчиси” ишга туширилди. Мазкур чат-бот Маврид мобил иловасининг онлайн чат қисмида ҳамда телеграмда бот сифатида ишлайди ва мижозларга банк маҳсулотлари, кредит графиги бўйича тўловлар, банк реквизитлари ва банкоматлар манзиллари ҳақида маълумот беради.

Маълумот учун, 2026 йил якунига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Бухоро давлат техника университети билан ҳамкорликда банк ҳомийлигида университетда сунъий интеллект лабораториясини ташкил этиш режалаштирилган.

Банкнинг расмий веб-сайти редизайн қилинди ва мазкур веб-сайт Ўзбекистонда биринчи қорақалпоқ тилидаги банк сайти бўлди. Веб-сайтнинг функционал имкониятлари кенгайтирилди, жумладан ҳар бир мижоз учун алоҳида саҳифа, 200 дан ортиқ илюстратсиялар, енгил ва қулай мобил версия ва банк маҳсулотларини таққослаш имконияти жорий қилинди.

Group 2132265764.png

CРМ тизими ва кредит конвеерини жорий этиш:

Жисмоний шахслар учун тезкор хизмат кўрсатиш учун CРМ тизими янада такомиллаштирилди. Жумладан, “Кредит конвеер” модулига 10 та кредит маҳсулоти: “Бизнесга биринчи қадам”, “Маҳалла бизнес”, “Менинг маҳаллам”, “Таълим”, “Saving Energy”, микроқарз ва истеъмол кредитлари бўйича скоринг моделлари ишлаб чиқилган, ҳамда бирламчи ипотека кредити, бирламчи субсидиялик ипотека ва бирламчи автокредит бўйича ярим автомат тарзда CRM тизимидан скоринг қарорини олиш имкони яратилди.

Жисмоний шахслар учун Маврид мобил илова сервисларини кенгайтирилди.

Жисмоний шахслар учун мобил илова сервислари ва хизматларини кенгайтириш лойиҳаси бўйича мижозларга қўшимча имкониятлар ва қулайликлар яратиш мақсадида “MAVRID” мобил иловасида бир қанча сервислар амалиётга жорий қилинди. Жумладан, банк мобил иловаси орқали Uzcard ва HUMO карталарини тўлиқ ёпиш (яъни, картани банк тизимидан бутунлай бекор қилиш), омонатчиларни фирибгарлардан сақлаш учун FaceID орқали омонатни қисман ечиш ва ёпиш учун механизм, KATM freeze функциясини илова орқали ёқиш, “Тез-ҚР”, яъни ҚР-код сканер тўловини амалга ошириш; “HumoPay” контактсиз тўлов хизмати, Қирғизистонга ўтказма – Elcard, RIA, AstraSend, Asia Express, UPT, Kwikpay, Visa Direct ва Mastercard MoneySend хизматлари мавжуддир. Бундан ташқари, Маврид иловамизда яқинда жорий этилган яна бир янги хизмат тури бу Жетт бўлиб, у фойдаланувчиларга тўғридан-тўғри телефон орқали фонд бозорига кириш, онлайн брокерлик ҳисобини очиш ҳамда акциялар ва облигацияларни сотиб олиш имконини беради.

“УНА Молия” микромолия ташкилоти бўйича

Банк ва “Robocash” компанияси таъсисчилигида “UNA MOLIYA” МЧЖ ҚК ММТ микромолия ташкилоти ташкил этилди ҳамда 2025 йил 24 июнь куни рақамли технологиялар асосида фаолият юритувчи ММТ расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. “Робоcаш” компаниясининг микромолия ташкилотларини (ММТ) ташкил этиш соҳасида катта тажрибасига асосланиб, ММТнинг 2025–2029 йиллар учун молиявий модели (стратегик режа) ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ҳозирда микроқарзларга аризалар қабул қилиш ва тўлиқ рақамли хизмат кўрсатиш “UNA MOLIYA” ММТ МЧЖ ҚК расмий сайти (https://unamoliya.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

Банк стратегиясидаги лойиҳалар тўғрисида

Микрокредитбанкни ривожлантиришнинг яқин 3 йилдаги (2026-2028) бош мақсади — анъанавий банк тизимидан тўлиқ рақамли, мижозга йўналтирилган ва молиявий жиҳатдан ўта барқарор экотизимга айланишдир. Шу мақсадда, стратегия доирасида жами 38 та йирик трансформацион лойиҳани амалга ошириш бошланди.

Уларнинг асосийлари:

1. Биринчиси — бу халқимиз ва тадбиркорларимиз узоқ кутган, бугунги кунда бозорда жуда катта талаб мавжуд бўлган Исломий молиялаштириш хизматларини жорий этиш лойиҳасидир. Биз бу лойиҳани 2027 йил якунига қадар босқичма-босқич тўлиқ амалга оширишни мақсад қилганмиз.

2. Collection (кредитларни ундириш) тизимини жорий этиш

Банк молиявий барқарорлигини таъминлаш ва кредит портфели сифатини назорат қилиш бизнинг энг устувор вазифаларимиздан биридир. Шу мақсадда, биз муаммоли кредитлар (НПЛ) билан ишлаш тизимини тубдан трансформация қилишни бошладик. Хусусан, 2025 йилнинг апрель ойида ушбу йўналишда илғор тажрибага эга бўлган Қозоғистондан экспертлар жамоасини жалб этдик. Улар билан ҳамкорликда муаммоли кредитларни мониторинг қилиш, уларни сўндириш жараёнларини оптималлаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш бўйича махсус Трансформация офиси ташкил этилди.

Айни пайтда, муддати ўтган қарздорликларни кўриб чиқиш тезлигини ошириш мақсадида Soft collection учун махсус CРМ тизимини жорий этиш ишларини бошладик.

3. Юридик мижозлар учун CРМ ва кредит конвеэр платформаси

Юридик шахслар учун CРМ ва кредит конвеэри платформаси лойиҳаси мижозларга кредит ажратиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга қаратилган. Мазкур платформалар аризаларни кўриб чиқиш вақтини сезиларли даражада камайтиради ва юридик мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқади.

Таъкидлаш лозимки, трансформация жараёнлари нафақат банк ичида, балки халқаро майдонда ҳам ўз натижасини бермоқда. АҚШнинг BNY Mellon, Туркиянинг Aktif Bank, Германиянинг ODDO BHF банкларида вакиллик ҳисобрақамларимиз очилди. Шунингдек, бизнес учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кеннгайтириш мақсадида Хитойнинг Хинжианг ва Bank of China банкларида ҳам вакиллик ҳисобрақамларимиз очилди.

Халқаро агентликлар банкимиз барқарорлигини юқори баҳолашда давом этмоқда. Хусусан, Fitch Ratings агентлиги банк рейтингини ББ “Ижобий” даражасига кўтарди. Шу билан бирга, банк Moody’с агентлигининг Ва3 “Ижобий” рейтинг кўрсаткичини ҳам барқарор сақлаб келмоқда.

Group 2132265754.png

Матбуот анжумани охирида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга банк томонидан амалга оширилаётган маънавий лойиҳалар билан ҳам танишиш имконига эга бўлишди. Жумладан, “Микрокредитбанк” ва “Ижод нашр” нашриёти ҳамкорликда чоп этилган “Чиғаноқ” лойиҳасининг 2-тўпламининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тўпламда Анвар Суюн, Байрам Али, Шохсанам Нишонова, Мухаммадхон Юсупов ҳамда Мастура Абдураим каби ижодкорларнинг китоблари ўрин олган.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
20 июл 2026

“Баракали боғ” кредит модули: мева етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имконияти

Банкка бириктирилган 24 та ҳудудда мазкур лойиҳани амалга ошириш мумкин
17 июл 2026

Дам олиш кунлари ҳам ишлаймиз!

18 ва 19 июль (шанба ва якшанба) кунлари айрим навбатчи банк офислари ва хизмат кўрсатиш марказлари ишлайди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X