
Бугун аҳоли орасида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қандай ҳолатларда кредит олиш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақида турли саволлар пайдо бўлмоқда. Қуйида ана шу саволга жавоб бериб ўтмоқчимиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-июлдаги 373-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ушбу тоифадаги қарз олувчилар томонидан Ягона электрон платформа орқали аризалар юборилганда, скоринг маʼлумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:
* 18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;
* Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга;
* қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлса (салбий кредит тарихига эга бўлганда);
* қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловларнинг қарздорлиги мавжуд бўлганда.
Эсда тутинг! “Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига кўра давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмаслиги қайд этилган.



















