Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Паркентлик ёшлар учун “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили амалда

52
Янгилаш: 24 июл 2025, 10:57
Image
Паркентлик ёшлар учун “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили амалда

Паркент тумани ўзининг бетакрор табиати, мусаффо ҳавоси ва серҳосил ерлари билан ажралиб туради. Шу боис бу ерда қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам тараққий этган: тупроқ-иқлим шароити қулай, аҳолининг деҳқончилик маданияти юксак. Аҳолиси меҳнацевар, ҳудуднинг иқлими шунчалик унумлики — бир чўп эксангиз, кўкариб кетади” дейди ҳазиллашиб паркентлик онахон деҳқонлар.

8.png

Сершовқин шаҳардан 50 чақирим узоқликда жойлашган Паркент туманига йўлимиз тез-тез тушади. Сабаби, бу ҳудудда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жуда кўп. Меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш, туризм, ишлаб чиқариш, касаначилик, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида аҳолига молиявий кўмак кўрсатиш орқали уларнинг фаровонлигини таʼминлашга эришилмоқда. Янги иш ўринлари, янги хизмат турлари йўлга қўйилмоқда. Янгича ёндашув ва янги имкониятлар аҳолига етказилмоқда.

5.png

Шундай лойиҳалардан бири — Шампан маҳалласида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида амалга оширилмоқда.

Бу лойиҳа доирасида Шампан маҳалласидаги 59-контурда жойлашган 14 нафар ёшларга, ҳар бирига 1 гектардан, ижарага берилган жами 14 гектар ер майдонида юқори даромадли серҳосил навларга мансуб помидор етиштирилмоқда.

6.png

Айни кунларда ҳосил терими бошланиб, маҳсулотлар сараланмоқда. Яхшилари бозорга чиқарилса, майдаси ва урилиб қолганлари қишки мавсум учун қоқи қилинмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ер майдонидан 500 тонна атрофида помидор ҳосили олиниб, 2,4 млрд.сўмга яқин даромад кўрилиши режалаштирилган. Барча харажатлар чегириб ташланганда, ҳар бир ёш 1 гектар ердан 115 млн. сўм фойда кўриши кутилмоқда.

Ҳосил терими сентабр ойига қадар давом этади.

7.png

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосидаги мазкур лойиҳа деҳқонларнинг моддий аҳволини яхшилаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва бозор талабига мос маҳсулот етиштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди айни дамда деҳқончилик қилаётган ёшлардан бири.

Таʻкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида синалган ва ҳамиша ўзини оқлаб келган ушбу лойиҳа паркентлик ёшлар учун ердан самарали фойдаланиш, юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Чунки бу тамойил орқали ҳосилдан даромад олишнинг механизмлари аниқ ишлаб чиқилган, деҳқонларнинг манфаатдорлиги кафолатланган.

1.png

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, банк томонидан амалга оширилаётган бу каби саʻй-ҳаракатлар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таʻминлаш, даромадларини ошириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

16 январ 2026

Банк раҳбарияти Бухоро вилоятида аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Микрокредитбанк раҳбарияти иштирокидаги бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттмоқда

16 январ 2026

Бизнесингизни “Келажакка Қадам” билан ривожлантиринг!

Бугунги ҳар бир қадам эртанги муваффақиятингизни белгилайди
15 январ 2026

Йил Акцияси: Совғалар сизни кутмоқда!

Янги iPhone, Samsung флагмани ёки ҳатто BYD автомобили — сизники бўлиши мумкин!

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X