Полшанинг йирик тижорат банкларидан бири – “Пекао Банк” билан ҳамкорлик доирасида SWIFT орқали RMA алмашилди. 

RMA алоқаларини ўрнатиш SWIFT хабарномаларини ўзаро алмашиш имкониятини яратади.

Эндиликда:

  • Полша ва Европа давлатлари экспорт кредит агентликлари иштирокида импорт контрактларини молиялаштириш;

  • Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

  • Қурилиш хизматлари ва турли хил товарларни етказиб бериш ҳамда Ўзбекистонга ускуналар олиб келиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорлик олиб бориш режалаштирилган. 

Банк Aхборот хизмати