Ёшлар билан бевосита мулоқот – бу Янги Ўзбекистон сиёсатининг устувор тамойили, жамият тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучидир.

5 (166).png

“Микрокредитбанк” АТБ ташаббуси билан йўлга қўйилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувларининг навбатдагиси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги юридик техникуми биносида бўлиб ўтди. Тадбирда Бошқарув раиси ўринбосари в.б. Б.Алланиязов, банк раҳбарияти ҳамда фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этди.

3 (195).png

Учрашувда ёшларга “Микрокредитбанк”да бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитлар ва банк фаолиятининг асосий йўналишлари, келажакдаги режалар ҳамда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар аниқ фактла билан тушунтирилди.

2 (198).png

Тадбир давомида 20 га яқин муаммо ва таклифлар эшитилди, улардан 10 таси айни жараённинг ўзида ҳал этилди. Бу эса, ёшлар муаммоларига бефарқ бўлмаслик, тезкор ечим ва масъулиятли ёндашувнинг амалиётдаги яққол исботидир.

7 (109).png

Шунингдек, мулоқотда жамиятдаги коррупция ҳолатлари ва унга қарши муросасизлик ҳақида ҳам сўз борди. Айниқса, ҳар бир ёшнинг “ҳалоллик вакцинаси” билан ҳимояланган бўлиши қилинажак ишларида фақат ўсишга хизмат қилиши таъкидланди. Порахўрликнинг жамиятга, оиласига салбий таъсири борасида мисоллар келтирилиб, банкда коррупсион ҳолатларга дуч келганда алоқа каналлари орқали хабар бериш лозимлиги эслатиб ўтилди.

1 (194).png

Учрашувда ёшларнинг ўз саволлари ва фикрларини эркин баён қилишга имкон туғилди ва бу самимий мулоқотга айланди. Ҳар бир саволга батафсил жавоб берилиб, ёшларнинг келажакдаги режаларига мос амалий маслаҳатлар берилди

Энг асосийси, бу учрашув ёшларга фақат назарий билим эмас, балки ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этишда банк томонидан қандай имкониятлар мавжудлиги ҳақида аниқ тасаввур берди.

Банк Ахборот хизмати