Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Қишлоқ хўжалигида замонавий тизим яратилади

...
Янгилаш: ...
Image
Қишлоқ хўжалигида замонавий тизим яратилади

Юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, унда самарадорлик ва экспортбопликни ошириш, аҳолининг томорқаларини ишга солиш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 14-февралдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Узагростар Холдинг” компанияси фаолиятини ташкил этиш ҳақида”ги қарори ана шундай ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди. 

3 (47).png

Юқоридаги қарор асосида янги ташкил этилган “Қува-Агро Стар” ва “Фарғона-Агро Стар” масʼулияти чекланган жамиятлари Микрокредитбанкка ишшончли бошқарувга берилди. 

6 (31).png

Ушбу ихтисослашган компанияларнинг асосий вазифалари этиб, базавий ва қамраб олинадиган туманларда мавжуд томорқа ва ер майдонлари ҳажми, маҳаллалар ихтисослашуви, асосий экспорт йўналишлари тўғрисидаги ма’лумотлар базасини шакллантириш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда сифатли уруғ ва кўчатларни танлаш, олиб келиш ва уларнинг экилишини ташкил этиш, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашга халқаро стандартларни жорий қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари брендини яратиш, юқори қийматли бозорларни топиш учун етакчи тадбиркорлар, халқаро мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, яшил технологиялар асосида камида 1 гектаргача майдонда замонавий иссиқхоналар барпо этиш, агротуризмни ривожлантириш белгиланди. 

2 (48).png5 (38).png

Мевачилик ва кўчатчиликда янги лоҳия

Компаниялар томонидан Фарғона ва Қува туманларида маҳаллалардаги аҳоли билан яқин ҳамкорликда, ҳоким ёрдамчилари кўмагида боғдорчиликка ихтисослашган ҳудудлар хатловдан ўтказилди. Томорқаларда мева ва гул кўчатлари етиштиришга алоҳида эʼтибор қаратилди. “Фарғона-Агро Стар” ва “Қува-Агро Стар” компаниялари маҳаллий ҳамда хорижий ҳамкорлар билан шартномалар имзолаб, ўрик, гилос ва бошқа меваларнинг юқори ҳосил берадиган навларини етказиб беришни йўлга қўйди. 

4 (37).png

Бундан ташқари, компаниялар кўмагида:

- Бешариқ туманида 86 нафар камбағал оилага 4 минг дона ўрик кўчатлари ҳомийлик асосида етказилди;

- Бухоро вилоятида 53 та маҳалладаги 380 та хонадонга 10 минг дона ўрик ва шафтоли кўчатлари тарқатилди; 

- Фарғона вилояти Учкўприк туманида ижарага берилган 32,8 гектар ерда 100 нафар фуқаро иштирокида интенсив боғлар яратилмоқда. 

Технология, билим ва рақамлаштириш – келажак пойдевори

Аграр соҳани юқори даражага олиб чиқиш учун инновацион ечимлар талаб этилади. Шу мақсадда, янги ташкил этилган компаниялар тупроқ таҳлили, селексия ишлари ва агротехник тадбирларни автоматлаштиришда Верис, Соилметер, CропХ каби замонавий сенсорлардан фойдаланишни режалаштирган. 

Шунингдек, фермер ва деҳқонлар учун онлайн дарслар, мобил маслаҳат иловалари, иш режалари учун рақамли кундаликлар, ўқув видеолар ва интерактив платформалар ишлаб чиқилади. Калифорния университети, Корнелл университети ва БМТ ФАОси каби нуфузли ташкилотларнинг қўлланмалари ўзбек тилига таржима қилинади. 

7 (22).png

Молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳият 

Жорий йилнинг 1-чорагида Микрокредитбанк томонидан республикамиз бўйича 3 520 нафар аҳоли ва хўжаликларга мева етиштириш ва қайта ишлашга 45,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Шу билан бирга, Қува туманида 3 гектар майдонда яшил технологиялар асосида “Қува-Агро Стар” агрологистика маркази ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу марказда совутгич ва музлатгич омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш сехлари, электрон савдо платформалари, экспорт учун сертификатлаш марказлари фаолияти йўлга қўйилади. 

Компаниялар маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мос равишда қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга кўмаклашади. Бунда Интертек, СГС Агриcултуре каби нуфузли халқаро компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Деҳқон хўжаликлари юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилиб, экспорт лицензияларига эга бўлади. 

Хулоса ўрнида...

“Агро Стар” моделининг жорий этилиши нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарадорлигини оширади, балки аҳоли даромадини кўпайтириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, илм ва технологияга асосланган қишлоқ ҳужалиги маҳсулотларини етиштиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Янги тизимнинг қадамлари эса фермер ва деҳқоннинг ҳар бир томорқасини ишлаб чиқариш майдонига айлантиришни мақсад қилган.

Абдуғани Ачилдиев, 

“Микрокредитбанк” АТБ Маҳаллабай ишлаш 

ва ҳудудий лойиҳаларни бошқариш департаменти директори ўринбосари



Яна кўринг

10 март 2026

Коррупциясиз банк: МКБАНКда навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

Семинар давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, бу иллатга биргаликда курашиш лозимлигини билдиришди.

7 март 2026

МКБАНК ходими “МЎЪТАБАР АЁЛ” кўкрак нишони билан тақдирланди!

Бу юксак эътироф — нафақат унинг шахсий ютуғи, балки бутун жамоамиз меҳнатига берилган эътибор намунасидир.
6 март 2026

МКБАНКда байрам шукуҳи

Байрам муборак бўлсин!
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X