
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Низом Матжонов 28 ноябрь куни “Фасебоок”даги “Аччиқ ҳақиқат” каналида банк фаолиятига оид мурожаат қолдирган.
Унда Низом Матжонов 2022 йилда банкнинг Боғот туман филиали орқали расмийлаштирилган кредит бўйича кафил сифатида иштирок этганини, мазкур кредит қарз олувчи томонидан ўз вақтида тўланмаганини ҳамда суд қарори асосида жорий йилнинг 1 июль куни тўлиқ ундирилган бўлса-да, бугунги кунга келиб мурожаатчининг банк картасидан мазкур кредит учун маблағ ечиб олинаётгани юзасидан шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат банк томонидан назоратга олинди.
Ҳолат атрофлича ўрганилиб, белгиланган тартибда қонунчилик доирасида қонуний ечим топиши таъминланади.
Натижалар бўйича мурожаатчига белгиланган тартибда қўшимча маълумот тақдим этилади.
Банк Ахборот хизмати



















