
Миллий либос — миллий ифтихор!

Юртимиз бўйлаб миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган челленж доирасида МКБАНК АТБ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жамоа миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизга хос бўлган либосларда мижозларга хизмат кўрсатиб, миллийлик ва замонавийлик уйғунлигини намоён этмоқда.


















