
Айни пайтда "Микрокредитбанк" АТБ ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида Мавлуда опа Алимбетова хонадонида ҳудуддаги 50 дан ортиқ хотин-қизлар учун амалий семинар ўтказилмоқда.

Тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова ҳам иштирок этмоқда.


Мазкур семинарда жиззахлик “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” Шарофат Нориева уй шароитида гулчилик ва деҳқончилик орқали кичик ердан даромад олиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Таъкидлаш керакки, бу каби тадбирлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларни тадбиркорликка жалб этишда муҳим аҳамиятга эга.
Банк Ахборот хизмати



















