Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Қувада “Гилос сайли” фестивали ўтказилди

...
Янгилаш: ...
Image
Қувада “Гилос сайли” фестивали ўтказилди

“Микрокредитбанк” АТБ ҳамда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан 2025-йил 28-май куни Фарғона вилояти Қува туманида “Гилос сайли” фестивали ўтказилди. Унда “Микрокредитбанк” АТБ раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, боғбонлар, тадбиркорлар, сайёҳлар, ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

1 (102).png

5 (92).png

Тадбирда мевали боғ яратиш истиқболлари, юртимизда етиштирилган меваларнинг хорижга экспорт қилиш имкониятлари, эришилган натижалар, галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мазкур фестивал доирасида агросаноат соҳасини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таʼминлашга қара4 (92).pngтилган чора-тадбирлар юзасидан семинар ташкил этилди. 

3 (103).png

Шунингдек, “Гилос сайли” доирасида “Микрокредитбанк” АТБ мутасаддилари томонидан сўнгги ойларда Қува туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди ва бу ҳақда батафсил маʼлумот берилди. 

Та’кидлаш керакки, жорий йилнинг 30-январида бўлиб ўтган йиғилишда Президент томонидан тижорат банкларига аниқ ҳудудлар бириктирилиб, улар орқали аграр соҳани қўллаб-қувватлаш топширилган эди. 

Микрокредитбанкка Қува тумани бириктирилди. Шунга мувофиқ, Қува туманида “Қува-Агро Стар” МЧЖ, Фарғона туманида эса “Фарғона-Агро Стар” лойиҳа офиси ташкил қилинди. 

2 (102).png

Мазкур тузилмалар орқали: 

 • аграр соҳада ўқув-семинарлар ташкил этилди (жумладан, туркиялик мутахассис ва маҳаллий агрономлар иштирокида 10 та семинар); 

• Белоруссиядан халқаро эксперт жалб этилди; 

• аҳоли томорқалари ва ижара ерлари хатловдан ўтказилди; 

• 8 та, умумий қиймати 11,2 млрд сўмлик (8 млрд сўми кредит) лойиҳалар шакллантирилиб, “Боғдорчилик” кредит маҳсулоти асосида молиялаштирилди; 

• Қува ва бошқа туманларда музлаткичлар, қадоқлаш ва консервалаш инфратузилмалари қурилиши бошланди. 

Банк томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг нафарга яқин аҳоли ва қишлоқ хўжалиги субектларига 50 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилиб, мевали боғлар ташкил этишга ёрдам берилди. 

Бу ишлар ҳудудда экспорт салоҳиятини оширишда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Мисол учун, 2025-йил 27-май ҳолатига кўра, гилос — 13 минг тонна 23,5 млн долларлик, ўрик — 8 минг тонна 6,5 млн долларлик, қуритилган ўрик (туршак) — 6,2 минг тонна, 9,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 

Шунингдек, жорий йилнинг феврал-май ойларида Қува, Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари ҳамда Қувасой шаҳридаги 236 та хонадонга 11 минг дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди ва экилди.

Хулоса қилиб айтганда, Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таʼминлашда муҳим ўрин тутмоқда. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

2 декабр 2025

MKBANK PAYSEND халқаро пул ўтказмаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

МКБАНК мижози бўлсангиз, пул ўтказмаларини юбориш ёки қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюришингиз шарт эмас.
2 декабр 2025

“Микрокредитбанк” АТБ тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилмоқда

Банк Бошқаруви томонидан бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда
1 декабр 2025

Микрокредитбанк билан ҳамкорликда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан янги “Мобил-Кўчатчи” лойиҳаси ишга туширилди!

1419 орқали онлайн буюртма қилинган In-vitro пайвантакли мевали кўчатлар мижозларга етказиб берилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X