Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
12010
Сотиш
12160
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
12010
12160
12101.84
EUR
13000
14000
13811.83
RUB
154
153.75
GBP
15600
16600
16183.79
CHF
14200
15200
14854.35
JPY
50
100
74.08
Курс 24.07.2026 11:10:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити: Қадимий шаҳар халқаро аҳамиятга эга учинчи йирик тадбирга мезбонлик қилмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити: Қадимий шаҳар халқаро аҳамиятга эга учинчи йирик тадбирга мезбонлик қилмоқда

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Унда Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланди.  

Шунингдек, куннинг биринчи ярмида Президентимиз Саммит доирасидаги биринчи учрашувни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан ўтказди. Учрашувда иқтисодий соҳадаги амалий ҳамкорлик – қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар ва қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди. 

Куннинг иккинчи ярмида давлат раҳбарининг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевлар билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шу билан бирга эртага, 11 ноябрь куни Президентимизнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлари режалаштирилган.

Бугун кечки вақт Делегация раҳбарлари Самарқанд туризм маркази ҳудудидаги “Боқий шаҳар” мажмуасига ташриф буюради. Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари миллий фольклор санъатини ўзида ифода этган концерт дастури ташкил этилади. 

Самарқанд саммитининг асосий тадбири – Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси эртага, 11 ноябрь куни Конгресс марказда бўлиб ўтади. 

Таъкидлаб ўтиш лозим мазкур Саммит Ташкилотнинг аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан Президентимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт  ва фаровонлик сари” шиори остида ўтказилмоқда.

Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, транспорт, инновациялар, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. 

Саммит доирасида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Хусусан, унинг асосий ҳужжати – Самарқанд декларациясини қабул қилиш кутилмоқда. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

Саммит якунида Ташкилотга раислик бир йил муддатга Туркиядан Ўзбекистонга ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар тадбирда иштирок этиш учун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровлар Самарқанд шаҳрига етиб келди. Шунингдек, эртага, 11 ноябрь куни тонгда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовларнинг ташрифлари кутиляпти. 

Шунингдек, саммитда Ташкилот Бош котиби Боғдод Амреев, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби Султанбай Раев, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби Мехмет Сурейя Эр, Халқаро туркий академия президенти вазифасини бажарувчи Фузули Меджидли, Туркий мерос ва маданият фонди президенти Гюнай Эфендиевалар Самарқанд шаҳрига келишди.

Маълумот учун, 2009 йил 3 октябрда «Нахчивон шартномаси» номи билан тарихга кирган битимга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилоти тузилди. Унга Ўзбекистон билан бир қаторда, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон аъзо бўлиб, Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Банк ахборот хизмати 




Яна кўринг

22 июл 2026

Тарихий лаҳзани ифодаловчи эсдалик тангалари МКБАНКда сотувда

Чекланган нусхадаги ушбу тангаларни бугуноқ харид қилинг.
21 июл 2026

Кредитдан натижагача: Бухоролик тадбиркорларнинг муваффақият йўли

"Ром-Стар" Ўзбекистон-Америка-Россия қўшма корхонаси пиллачилик соҳасини ривожлантираётган йирик корхоналардан бири ҳисобланади
20 июл 2026

Қирғизистонга пул юбориш энди янада осон!

KWIKPAY халқаро пул ўтказмалари тизимида Қирғизистон йўналиши ишга тушди.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X