Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
Сотиб олиш
11820
Сотиш
11960
Валюта айирбошлаш пунктидаги курс
ВалютаСотиб олишСотишЎзб МБ
USD
11820
11960
11903.15
EUR
12700
13700
13329.15
RUB
150
146.75
GBP
15100
16100
15916.89
CHF
13800
14800
14478.96
JPY
50
100
75.81
Курс 23.10.2026 11:00:00 ҳолатига амал қилади
1285, +998 55 503-63-63
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Саноат ривожи учун янги имкониятлар

289
Янгилаш: 11 январ 2023, 11:01
Image
Саноат ривожи учун янги имкониятлар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни саноатни ривожлантириш ҳамда қўшимча захираларни аниқлаш масалалари бўйича видеослектор йиғилиши ўтказилди.

 Мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли бандлигида саноат жуда катта ўрин тутади. Бу соҳага зарур шароит яратиш мақсадида сўнгги йилларда 19 та эркин иқтисодий зона ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилди, уларнинг инфратузилмасига 10 триллион сўм йўналтирилди. Шунингдек, тўқимачилик, кимё, қурилиш материаллари, чарм, фармацевтика, электр техникаси каби тармоқларни “драйвер”га айлантириш учун 3 миллиард долларлик молиявий ресурслар ажратилди. 

Саноатни хомашё билан таъминлаш учун геология-қидирув ишлари 3 баробар кўпайтирилиб, 600 тадан зиёд янги кон аниқланди. 

 Натижада охирги беш йилда саноат корхоналари сони 2 баробар кўпайиб, 100 мингтага етди, ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 бараварга кўпайди. Бу ҳудудлар ривожига ижобий таъсир қилмоқда. Жумладан, Жиззахда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби янги тармоқлар пайдо бўлди. Биргина қурилиш материаллари бўйича 220 та лойиҳа ишга туширилиб, вилоят саноатида бу соҳанинг улуши 20 фоиздан ошди. Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳа амалга оширилган. Наманганда ташкил этилган 54 та янги кичик саноат зонасида 2022 йилда 3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 

 Давлатимиз раҳбари саноат учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилишини таъкидлади. 

 Биринчи имконият – банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – битта туманда ўртача 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча манба, дегани. 

 Иккинчи имконият – 2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади. Шунингдек, “Ғиждувон” ва “Қўқон” эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади. Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда “Ургут” эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади. 

 Учинчи имконият – 2023 йилдан бошлаб, иқтисодий ривожланиши орқада бўлган тўртинчи ва бешинчи тоифадаги 60 та туманга 27 турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференсиялар берилганидир. 

 Тўртинчи имконият – гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик тармоқлари учун тақдим этилаётган йенгилликлар. Унга кўра, 2023 йилда тўқимачилик лойиҳаларига қўшимча 300 миллион доллар йўналтирилади. Чарм-поябзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хомашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади. Заргар тадбиркорларга хомашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилади. 

 Президентимиз бу имкониятларни аҳоли ва тадбиркорларга йетказиб, жойларда лойиҳаларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. 

 Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан саноат тармоқлари раҳбарлари ва ҳокимлар ўз режа ва таклифларини билдирди.



Яна кўринг

21 октябр 2026

Техник созлаш ишлари амалга оширилади!

2026 йил 22-октябрь куни соат 07:00 дан 09:00 га қадар
20 октябр 2026

МКБАНКдан тадбиркорлар учун 10 млрд сўмгача кредит: “Маҳаллага кўмак” имкониятлари

Кредитлар бизнес лойиҳасининг ҳажмига қараб икки тоифада тақдим этилади

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X