
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Бош офис ходимлари учун “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Бошқарув раиси ўринбосари И.Джуманиязов очиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги билан барча ходимларни қутлади. Давлатимиз байроғи миллий ғуруримиз, юртимиз суверенитетининг муқаддас рамзи эканлигини, бу сана халқимизнинг озодлик йўлидаги собитқадамлиги, мустақиллик йўлидаги қатъий иродаси ва келажак сари ёрқин ишончининг тимсоли бўлганини таъкидлади.
Давлат байроғимиз – бу оддий бир мато эмас. У халқимизнинг руҳи, юртимизнинг шону-шуҳрати, миллий ғуруримизнинг абадий рамзидир! Бугун байроғимиз нафақат юртимиз осмонида, балки дунёнинг энг нуфузли минбарларида, халқаро майдон ва мусобақаларда, дипломатик саҳналарда юксак эҳтиром билан ҳилпираб келмоқда.
Байроғимиз доимо баланд ҳилпираб, халқимиз бирлиги, тинчлиги ва фаровонлигини намоён этиб тураверсин!
Байрам муборак бўлсин!
Банк Ахборот хизмати



















